ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 23.06.2009 й. 18-0903/1297-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.06.2009 й.

N 18-0903/1297


(КЎЧИРМА)




Агар тўлаши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли


"ТЕНСНОRVASERVIS" таъминот жамоа корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, АТ "Пахтабанк" ва АТ "Пахтабанк" Бешкент филиалидан 2999078,36 сўм дебет айланма тўлови, 2411000 сўм кредит фоизи, 541007 сўм пеня, 1352520 сўм жарима, 146100 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатлари, жами 7456705,36 сўм ундиришни сўраган.

АТ "Пахтабанк" Бешкент филиали АТ "Пахтабанк" номидан қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "ТЕНСНОRVASERVIS" таъминот жамоа корхонасидан 2324154 сўм фоиз, 1162077 сўм пеня, 349323 сўм давлат божи, 70000 сўм почта харажатлари, жами 3842554 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво ва қарши даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. АТ "Пахтабанк"дан "ТЕНСНОRVASERVIS" таъминот жамоа корхонасига 2938535 сўм асосий қарз ва 293853 сўм пеня ундирилган. "ТЕНСНОRVASERVIS" таъминот жамоа корхонасидан "АТ "Пахтабанк"ка 2324154 сўм кредит фоизи ва 232425 сўм пеня ундирилган. Даъволарнинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, дастлабки даъвони тўла қаноатлантириш, кассация шикояти юзасидан биддирилган ёзма фикрда эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "ТЕНСНОRVASERVIS" таъминот жамоа корхонаси (бундан буён матнда корхона деб юритилади) ва АТ "Пахтабанк" Бешкент филиали (бундан буён матнда банк деб юритилади) ўртасида 2008 йил 1 январда банк ҳисобварағи шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-иловасида банк корхонадан хисоб-тўлов операциялари учун тўлов суммасининг 0,01 фоизи миқдорида хизмат ҳақи олиши белгиланган. Корхона 2008 йил 1 январдан 16 декабргача бўлган вақт мобайнида жами 300821089 сўмлик дебет операцияларини амалга оширган. Шартномага кўра банк ушбу операциялардан 0,01 фоиз миқдорда, яъни 30082 сўм хизмат ҳақи олиши лозим бўлса-да, 2968617 сўм ушлаб қолган. Натижада банк корхонадан 2938535 сўмни асоссиз ундирган.

Шартноманинг 5.2-бандида банкнинг айби билан электрон тўловлар нотўғри амалга оширилган тақдирда хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан нотўғри амалга оширилган сумма корхонанинг ҳисобварағига ўтказилиши, кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо шу сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Шу сабабли АТ "Пахтабанк"дан корхона фойдасига асосли равишда 2938535 сўм нотўғри ундирилган сумма ва 293853 сўм пеня ундирилиб, даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Бундан ташқари, банк ва корхона ўртасида 2005 йил 18 августда 35-сон кредит шартномаси тузилиб, 2007 йилнинг августигача қайтариш шарти билан корхонага 30,0 млн. сўм кредит ажратилган. Кредитни қайтариш муддатларига риоя қилинмаганлиги оқибатида корхонадан 12039671 сўм кредит фоизи ҳисобланиши ва ундирилиши лозим бўлса-да, амалда 9715507 сўм ундирилган. Натижада корхонанинг ундирилмаган кредит фоизидан қарзи 2324164 сўмни ташкил этган. Шу сабабли корхонадан банкка 2324154 сўм тўғри ундирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтаришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Ушбу қонун талабидан келиб чи??ан ҳолда банкнинг корхонадан ундиришни талаб қилган 1162077 сўм пеня суммаси асосли равишда 232415 сўмга камайтирилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 11-сон














Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск