ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 04.05.2009 й. 18-0807/1858-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.05.2009 й.

N 18-0807/1858


(КЎЧИРМА)




Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади


Даъвогар - "Набиев Иброҳим бобо" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Жанубгазтаъминот" унитар корхонаси Қарши шаҳар филиалидан 11200000 сўм етказилган зарар ва бой берилган фойдани ундириб беришни сўраган.

Ишни кўриш жараёнида ишга "Жанубгазтаъминот" унитар корхонаси жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 24 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 15 декабрдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Жанубгазтаъминот" унитар корхонасидан "Набиев Иброҳим бобо" ХИЧК фойдасига 9000000 сўм етказилган зарар ундирилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2006 йил 3 январда улгуржи истеъмолчига табиий газни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра, жавобгар даъвогарга газ етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса газни қабул қилиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан истеъмол қилинган газ учун белгиланган тартибда ва миқдорда тўловлар амалга ошириб келинган.

Даъвогар 2007 йил 12 январда жавобгарга 3-сонли хат билан мурожаат қилиб, ғишт заводига газ ҳисоблагич аппарати ўрнатиб беришни сўраган.

Мазкур хатга асосан жавобгар томонидан даъвогарнинг ғишт заводига 2007 йилнинг 14 февралида газ ҳисоблагич аппарати ўрнатиб берилган ва газдан фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.

Жавобгар - "Ўзтрансгаз" АБнинг 2007 йил 6 октябрдаги 21/276-сонли факсог-раммасига асосан 2007 йил 6 окгябрь куни даъвогар корхонасига қарашли ғишт заводини газ тармоғидан узиб қўйган.

Даъвогар асоссиз газ узиб қўйилиши оқибатида 11200000 сўм зарар кўрганлигини асос қилиб, хўжалик судидан жавобгар ва қўшимча жавобгардан етказилган зарар ва бой берилган фойдани ундиришни сўраган.

Даъвогар корхонанинг ғишт заводида 5 дона ғишт пиширадиган печкаси бўлиб, унинг ҳар бирига 18000 донадан жами 90000 дона ғишт кетади. Ушбу 90000 дона ғишт газнинг узиб қўйилиши натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шартнома нархида ҳар бир ғиштнинг баҳоси 100 сўмдан сотилган бўлиб, 90000 дона ғиштнинг шартнома нархидаги баҳоси 9000000 сўмни ташкил қилади.

Шартнома шартларида газни узиб қўйиш ҳолатлари кўрсатилган бўлиб, ушбу асослар мавжуд бўлмаса-да, жавобгар томонидан асоссиз равишда даъвогарнинг газ тармоғи узиб қўйилган ва бу ҳам унинг зарар кўришига сабаб бўлган.

Газни узиб қўйиш оқибатида даъвогар зарар кўрганлиги иш ҳужжатлари ва эксперт хулосаси билан ҳам ўз тасдиғини топган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган ҳаражатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Мазкур Кодекснинг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Биринчи инстанция суди жавобгарларнинг даъвони рад этиш тўғрисидаги важлари далиллар билан исботлаб берилмаганлиги учун тўғри рад этган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасида ишда шптирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 6-сон


















Время: 0.0101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск