ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 23.02.2009 й. 10-0820/4905-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.02.2009 й.

N 10-0820/4905


(КЎЧИРМА)




Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар хўжалик судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин


Даъвогар - "Арт фестивал" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Автогласс люкс" МЧЖдан 5563000 сўм асосий қарз, 2698055 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 3 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 5 ноябрдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 3 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. "Автогласс люкс" МЧЖдан "Арт фестивал" МЧЖ фойдасига 5563000 сўм асосий қарз, 1126000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2008 йил 18 январда маҳсулот етказиб бериш ҳақида қиймати 5563000 сўмлик шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга маҳсулот қийматини олдиндан юз фоиз тўлиқ ўтказиб бериши, жавобгар эса пул ҳисоб рақамига келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида буюртмали маҳсулотларни тақдим этилган намуналарга мос ҳолда тайёрлаб бериши лозим бўлган.

Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 5563000 сўм пул маблағи 2008 йил 16 январь куни 17-сонли тўлов топшириқномасига асосан ўтказилган ва даъвогарнинг шартномадаги мажбурияти тўлиқ бажарилган. Шартномага кўра жавобгар 2008 йилнинг 23 январига қадар маҳсулотни тайёрлаши лозим бўлган.

Аммо 2008 йил 28 февралда тарафлар ўртасида та??ослаш далолатномаси тузилган бўлиб, унда маҳсулот қабул қилинмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 5563000 сўмни ташкил қилиши акс эттирилган ва ушбу та??ослаш далолатномаси жавобгар томонидан ҳеч қандай эътирозсиз имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 420-моддасига мувофиқ, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақлидир.

Судлов ҳайъати баён этилганларга асосланиб, даъвогар томонидан мажбурият тўлиқ бажарилган бир пайтда жавобгарнинг ўз мажбуриятини шартномада белгиланган муддатда бажарилганлигини исботловчи далиллар судга тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди томонидан асосий қарзни тўлиқ ундириш ҳақида асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 420-моддасининг 3-банди талабига кўра, агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, олдиндан тўланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ, товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Фуқаролик кодексининг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларни қоплаш табиатини ҳисобга олиб, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мос ҳолда, Фуқаролик кодексининг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан асосий қарз ундирилиб, даъвонинг пеня ундириш қисми асосли равишда камайтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 121-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар ишни юритиш вақтида ўз манзилларининг ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судига хабар беришлари шарт. Бундай хабар берилмаган тақдирда процессуал ҳужжатлар хўжалик судига маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ёки яшамаётган бўлса ҳам, етказиб берилган деб ҳисобланади. Шу Кодекснинг 130-моддасида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар хўжалик судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлиб, биринчи инстанцияси суди ушбу қонун нормаларига асосланган. Яъни, суднинг 2008 йил 18 ноябрдаги ажрими почта орқали жавобгар манзилгоҳига - Тошкент шаҳар, Турсунқулов кўчаси 11-уйга етказиб берилган. Ушбу ҳолат почта алоқа бўлинмасининг билдиришномаси билан тасдиқланган бўлиб, жавобгарнинг кассация шикоятидаги шу мазмундаги важлари билан келишиб бўлмайди.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатлари жавобгар томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 8-сон














Время: 0.0425
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск