ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 16.02.2009 й. 10-0717/16532-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.02.2009 й.

N 10-0717/16532


(КЎЧИРМА)




Уруғликларни импорт қилишга, улар давлат синовидан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган навнинг уруғи бўлса, йўл қўйилади


"Де??он Шерзод" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "ASIA AGRO ALLIANCE" қўшма корхонаси ҳисобидан 3060000 сўм зарарни ундиришни сўраган.

"Де??он Шерзод" фермер хўжалиги судга даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисида 2008 йил 25 февралда ариза тақдим қилиб, жами 32100670 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган, "ASIA AGRO ALLIANCE" қўшма корхонаси ҳисобидан "Де??он Шерзод" фермер хўжалигига 4844160 сўм ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган, "ASIA AGRO ALLIANCE" қўшма корхонаси ҳисобидан "Де??он Шерзод" фермер хўжалигига 6976800 сўм зарар суммаси ундирилган.

"Де??он Шерзод" фермер хўжалиги кассация шикояти билан мурожаат қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.

Кассация инстанцияси суди кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2007 йил 19 апрелда "Де??он Шерзод" фермер хўжалиги ҳамда "ASIA AGRO ALLIANCE" қўшма корхонаси ўртасида 534-СК-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, қўшма корхона фермер хўжалигига умумий қиймати 6300000 сўмни ташкил қилувчи жами 3,5 тонна миқдоридаги картошка уруғлигини етказиб бериши, фермер хўжалиги эса етказиб бериладиган маҳсулотларни қабул қилиб, тегишли тўловларни амалга ошириши белгиланган.

"ASIA AGRO ALLIANCE" қўшма корхонаси томонидан шартномада кўрсатилган миқдорда картошка уруғлиги етказиб берилган, ўз навбатида фермер хўжалиги томонидан уруғликлар экиш учун қабул қилиб олиниб, тегишли агротехник чора-тадбирлар кўрилгандан кейин экилган. Бироқ, картошка уруғлиги кутилганидан анча паст миқдорда униб чи??ан.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш маркази, сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан 2007 йил 13 августда картошка экилган майдонга чиқилиб, тегишли тартибда тадқиқот ўтказилган. Илмий тахлил натижасида картошка уруғлиги қўшма корхона томонидан келтирилаётган вақтда вагонда муқобил ҳарорат шароити яратилмаганлиги сабабли қизиб димланиб қолганлиги, кўп қисми чириб кетганлиги натижасида кутилган ҳосил олинмаганлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, қўшма корхона томонидан етказиб берилган картошка уруғликларининг бу навлари Ўзбекистон давлат реестрига киритилмаганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддасига асосан, уруғликларнинг нави ва экинбоплик хусусиятлари кўрсатилган мувофиқлик сертификати бўлган тақдирда уларни реализация қилишга йўл қўйилиши, ҳимоя қилинадиган навлар, Давлат реестрига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилмаган навлар ва дурагайларнинг уруғлигининг сотилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Қонуннинг 9-моддасига кўра, уруғликларни импорт қилишга, улар давлат синовидан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган навнинг уруғи бўлса, йўл қўйилиши белгиланган.

Гарчи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган "Эстема" навли картошка Давлат реестрига киритилмаган бўлса-да, уларнинг тегишли тартибда сифатга эга эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хузуридаги "Ўздавуруғназоратмаркази" томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлган.

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари, яъни Давлат реестрида бўлмаган сифатсиз уруғликларни Республика ҳудудидга олиб кириш, уларга тегишли тартибда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой тумани судининг 2008 йил 25 августдаги ажрими билан, "ASIA AGRO ALLIANCE" қўшма корхонаси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавуруғназоратмаркази" сертификатлаштириш бўлими бошлиғи юқорида қайд этилган қонун-бузилиши ҳолатлари бўйича айбдор деб топилиб, ҳар иккаласининг олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилмаган ва тегишли синовлардан ўтмаган уруғлик картошка навларига қонунга хилоф равишда берилган мувофиқлик сертификатлари асосида уруғлик картошкаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиб, Тошкент вилояти туманларидаги фермер хўжаликларига сотиши оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига 873190700 сўмга тенг жуда кўп миқдорда зарар етказилганлик ҳолатлари аниқланган. Жиноят иши юзасидан иш юритиш амнистия актига асосан тугатилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида агро-иқтисодий экспертиза тайинланган бўлиб, мазкур экспертизага асосан картошка уруғлигининг унувчанлик ва унмаслик даражаси, уруғ чириб кетиши ҳисобига кўрилган зарар, уруғ тўлиқ униб чиқмаслигидан йўқотилган зарар ва ҳосил, йўқотилган ҳосил ҳисобига кўрилган зарар миқдорлари аниқланган.

Амалга оширилган экспертиза натижасига кўра, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани "Де??он Шерзод" фермер хўжалиги томонидан "Эстема" навли уруғликлар сотиб олинган бўлиб, 0,5 га майдонга экилган, экилган майдондан олинадиган меъёрий ҳосил 9 тоннани ташкил қилиши, бироқ экилган майдонда уруғнинг унувчанлик даражаси 38,5 фоизни, унмаслик даражаси эса 60 фоизни ташкил қилиши, уруғлар чириб кетиши ҳисобига "Эстема" нави бўйича 3780,0 минг сўм (6300000 сўм х 60% - 3780000 сўм) миқдорида зарар кўрилганлиги, йўқотилган (олинмай қолган) ҳосил ҳисобига кўрилган зарар миқдори "Эстема" нави бўйича 2440,8 минг сўмни ташкил қилиши аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг 27-моддасига кўра, бут бўлмаган товарлар етказиб берилган тақдирда сотиб олувчи (буюртмачи) етишмаётган қисмлар қийматини қўшган ҳолда, етказиб берувчидан бут бўлмаган товарлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли.

Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди қўшма корхона ҳисобидан фермер хўжалигига 4036800 сўм кўрилган зарарга 20 фоиз жарима қўллаган ҳолда 4844160 сўм ундирган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига асосан, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиниши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши қайд этилган.

Апелляция инстанцияси суди юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, фермер хўжалигининг даъво талабини сифатсиз картошка қиймати, сифатсиз маҳсулот етказиб берганлик учун 20 фоиз жарима ва йўқотилган ҳосил ҳисобига кўрилган зарар миқдорини ундиришни ((3780000 сўм униб чиқмаган уруғ) + (3780000 * 20%) + (йўқотилган ҳосилдан кўрилган зарар 2440800 сўм) = 6976800 сўм) лозим деб ҳисоблаб тўғри хулосага келган.

Баён қилинганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириб, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини "Де??он Шерзод" фермер хўжалигидан ундиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 7-сон















Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск