ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 16.02.2009 й. 20-0804/5389-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.02.2009 й.

N 20-0804/5389


(КЎЧИРМА)




Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


Бухоро вилояти прокуратураси "Бухоро электр тармоқлари" ОАЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Бухоро шаҳар "Марказий де??он бозори" ОАЖдан 12274712 сўм ундиришни сўраган.

Бухоро вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига 7724712 сўм ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Бухоро шаҳар "Марказий де??он бозори" ОАЖ Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган.

Кассация инстанцияси суди кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Бухоро электр тармоқлари" ОАЖ билан Бухоро шаҳар "Марказий де??он бозори" ОАЖ ўртасида 2008 йил 16 мартда электр энергияси етказиб бериш бўйича 3478-сонли шартнома тузилган.

Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергияси бериб туриши, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра ташкилот ҳар ойда абонент билан биргаликда ҳисоб-китоб даври учун тармоқларнинг баланс бўйича мансублик чегараларида электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб бориши, ҳисоблаш ва ўлчов трансформаторларининг коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда улар бўйича истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажми ҳамда унинг учун тўланиши керак бўлган суммани аниқлаши лозимлиги кўрсатилган. Тарафлар вакиллари иштирокида жавобгарда ўрнатилган ва электр ҳисоблагичларда фойдаланилган энергия миқдори аниқланиб ёзиб олинган ва бу ҳақда 2008 йил 18 июнда далолатнома тузилган.

Бухоро шаҳар "Марказий де??он бозори" ОАЖэлекгр энергияси бўйича 12274712 сўм қарзи борлиги ва қарз жавобгар томонидан тўланмагани боис, даъвогар хўжалик судига мурожаат қилиб, 12274712 сўм ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 357-моддасининг биринчи қисмида шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга кириши ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолиши қайд этилган.

Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги қайд этилган.

Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган.

Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан қарзни қисман тўлаб берганлигини инобатга олиб, қолган 7724712 сўмни ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки тарафлар вакиллари иштирокида 2008 йил 18 июнда далолатнома тузилган бўлиб, унда истеъмол қилинган электр энергия миқдори жавобгарда ўрнатилган электр ҳисоблагичларда қайд қилинган ва шу далолатнома асосида қарздорлик ҳисобланган.

Бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, почта харажатлари эса олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 7-сон













Время: 0.0485
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск