ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 11.02.2009 й. 11-0717/11722-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.02.2009 й.

N 11-0717/11722


(КЎЧИРМА)




Даъвогар ўз талабларини асословчи далиллар келтира олмагани боис даъво рад этилган


Даъвогар - хусусий тадбиркор М. Агзамова хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Алишер Навоий" ширкат хўжалигани тугатиш комиссиясидан 18579250 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини рад қилишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, хусусий тадбиркор М. Агзамова ҳамда "Алишер Навоий" ширкат хўжалиги ўртасида 2002 йил 1 январда 01-сонли, 2003 йил 1 январда 3-сонли, 2004 йил 14 январда 7-сонли, 2005 йил 10 январда 08-сонли ва 2006 йил 5 январда 01-сонли ширкат хўжалигига тегишли 0,44 га ер майдонидаги иссиқхонани ижарага бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага биноан хусусий тадбиркор ижарага берилган иссиқхонада ўз фаолиятини юритган.

"Алишер Навоий" ширкат хўжалигининг тугатилиши муносабати билан тугатиш комиссияси томонидан иссиқхона аукцион савдоси орқали 60115000 сўмга бошқа шахсларга сотилган.

Хусусий тадбиркор М. Агзамова судга даъво қўзғаб, ўзи томонидан ижарага олинган 0,44 га ер майдонидаги иссиқхонада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун қилган харажатларини - 18579250 сўмни ширкат хўжалиги тугатиш комиссиясидан ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 555-моддаси талабига кўра, ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаган, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шартнома бекор бўлганидан кейин, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бу яхшилашлар қийматини тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддаси талабига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ўз талаб ва эътирозларини асословчи ҳолатларни исботлаши лозим бўлса-да, даъвогар ўзига ижарага берилган иссиқхонани ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаганлигини, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаган таъмирлаш ишларининг амалга оширилганлигини исботловчи далилларни судга тақдим эта олмаган.

Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим этилган бошқа далилларга ҳам суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, улар даъвони қаноатлантириш учун асос бўла олмаслиги аниқланган ва даъвогарнинг даъвоси асосли равишда рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 1-бандида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар - пул маблағлари бўлмаганда, бу банк муассасаси томонидан тасдиқланган тақдирда, хўжалик судининг ажрими бўйича давлат божи тўловидан озод этилиши белгиланган. Ушбу Кодекс талаби фақат даъво аризаси билан судга мурожаат қилинганда суд томонидан қўлланилиб, ишни кўриш натижасига кўра давлат божи увдирилиши лозим бўлади. Шу сабабли, даъвогарнинг давлат божи нотўғри ундирилганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди.

Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати низо юзасидан судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ почта харажатлари жавобгар томонидан тўланганлигини инобатга олишни, давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 8-сон













Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск