ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 07.10.2008 й. 21-0803/2023-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.10.2008 й.

N 21-0803/2023


(КЎЧИРМА)




Хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади


Якка тартибдаги тадбиркор Г.Шарапова хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Г.Ядгоровани ноқонуний эгаллаб турган савдо дўконидан чиқаришни, 1000000 сўм моддий зарар, 250000 сўм маънавий зарарни ундиришни сўраган.

Суднинг 2008 йил 19 майдаги ажрими билан "Навоий буюм бозори" МЧЖ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 29 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Якка тартибдаги тадбиркор Г.Ядгорова 157-сонли умумий майдони 9 кв.м. бўлган савдо дўконидан мажбурий тартибда чиқарилган, 250000 сўм маънавий зарар ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 31 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Якка тартибдага тадбиркор Г.Ядгорова кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятидаги важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини қисман бекор қилишни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Навоий буюм бозори" масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор Г.Ядгорова ўртасида 2008 йил 1 апрелгача бўлган муддатга 2008 йил 1 январда 3-сонли савдо дўконини ижарага бериш ҳақида 14-сонли ва 157-сонли савдо дўконини ижарага бериш ҳақида 15-сонли шартнома тузилган.

Якка тартибдаги тадбиркор Г.Ядгорова 2008 йил 1 майгача ижарага олинган дўкондан фойдаланиб келган.

"Навоий буюм бозори" масъулияти чекланган жамияти даъвогар - якка тартибдаги тадбиркор Г.Шарапова билан 157-савдо дўконини ижарага бериш тўғрисида 2008 йил 1 майда 43-сонли шартнома тузган.

Даъвогар ушбу шартномани асос қилиб, хўжалик судига даъво аризаси берган.

Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида якка тартибдаги тадбиркор Г.Ядгорова 2008 йил 1 майдан бошлаб давлат рўйхатидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлигини, 2008 йил январь - апрель ойларида давлат рўйхатидан ўтмасдан иккита савдо дўконида битта назорат касса машинкасидан фойдаланиб, савдо фаолияти билан ноқонуний шуғулланганлигини кўрсатиб, "Навоий буюм бозори" масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор Г.Ядгорова ўртасида тузилган 157-савдо дўконини ижарага олиш тўғрисидаги 15-сонли шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида нотўғри хулосага келган.

Биринчи инстанция суди "Навоий буюм бозори" масъулияти чекланган жамияти ва Г.Ядгорова ўртасида тузилган шартнома қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим эканлигини асослаб бермаган.

"Ижара тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига кўра ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса ҳамда ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагунига қадар бунга ҳеч қандай эътироз билдирмаган ва шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда шартнома худди шу муддатга давом эттирилган ҳисобланади.

Шартнома муддати тугагач, шартномадаги ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ижарачи шартномани қайта тиклашда бошқа шахсларга нисбатан устун ҳуқу??а эга бўлади.

Суд томонидан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланган шартнома муддати тугаган вақтда "Навоий буюм бозори" масъулияти чекланган жамияти шартномани бекор қилишни талаб қилмаган. Шунинг учун ушбу шартнома худди шу муддатга давом этгирилган ҳисобланади.

"Навоий буюм бозори" масъулияти чекланган жамияти ушбу шартномани бекор қилмасдан туриб, даъвогар билан шартнома тузган. Шунинг учун даъвогарнинг жавобгарни савдо дўконидан чиқариш ҳақидаги талаби рад этилиши лозим.

Биринчи инстанцияси суди даъво талабининг 1000000 сўм моддий зарарни ундириш қисмини даъвогар томонидан тегишли далиллар билан асослантириб бермаганлиги сабабли асосли равишда рад қилган.

Маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаб хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса-да, биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантириб, нотўғри хулосага келган. Шунинг учун суд қарорларини ушбу қисми ҳам бекор қилиниб, даъво талабининг ушбу қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим.

Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни инобатга олмаган ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Шунинг учун, судлов ҳайъати суд қарорларини жавобгарни 157-сонли савдо дўконидан мажбурий тартибда чиқариш, ундан 250000 сўм маънавий зарар ва давлат божи ундириш қисмларини бекор қилиб, даъвонинг 157-сон савдо дўкондан мажбурий тартибда чиқариш талабини рад этиб, 250000 сўм маънавий зарарни ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, суд қарорларини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 3-сон
















Время: 0.0300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск