ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 18.08.2008 й. 17-0708/10613-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.08.2008 й.

N 17-0708/10613


(КЎЧИРМА)




Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин


"МОON AVTO" кўп тармоқли хусусий фирмаси даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - "Хўжаобод буюм бозори" МЧЖдан 15250000 сўм асосий қарз, 7625000 сўм пеня, жами 22875000 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4600212 сўм асосий қарз, 2287500 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2005 йил 10 августдаги 147-сонли шартномага асосан, "Сотувчи" - "Ҳаёт ўтлари" хусусий кўп тармоқли ишлаб чиқариш савдо кичик корхонаси "Олувчи" - "Хўжаобод буюм бозори" МЧЖга Ўзбекистон банклар ассоциациясининг Универсал биржа марказининг Андижон филиали томонидан ўтказилган 2005 йил 10 августдаги кўчмас мулк биржа савдосида Андижон вилоят давлат кўчмас мулк кадастри бошқармасининг 2005 йил 9 августдаги 236/463-сонли маълумотномасига асосан ўзига тегишли бўлган Хўжаобод туманида жойлашган А-литерда фойдаланиш майдони 484,93 кв.м. "Тўқув цехи", Б-литрда фойдаланиш майдони 129,0 кв.м. "Ошхона", Б1-литрда фойдаланиш майдони 22 кв.м. "Навес", В-литрда фойланиш майдони 100,93 кв.м. "Медпункт", Г-литрда фойдаланиш майдони 64,32 кв.м. "Душхона", Д-литрда фойдаланиш майдони 7,68 кв.м. "Қоровулхона"дан иборат "Тикувчилик цехи" биносининг бир қисмини ва иншоотларини 15250000 сўмга сотган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда бошқа асослардан келиб чиқади.

Шартноманинг 3.2-бандида "Олувчи" сотиб олинган бино-иншоотлар ҳақини 2005 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб бериши лозимлиги белгиланган бўлса-да, "Олувчи" объектнинг ҳақини ўз вақтида тўламаган.

2006 йил 20 майда "Сотувчи" - "Ҳаёт ўтлари" хусусий кўп тармоқли ишлаб чиқариш савдо кичик корхонаси, "Олувчи" - "Хўжаобод буюм бозори" МЧЖ ҳамда "МОON AVTO" кўп тармоқли хусусий фирмаси ўртасида "Кўчмас мулкнинг пулини ҳақдорга ўтказиб бериш шарти билан унга эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисида" келишув битими тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 313-моддасига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.

Ушбу келишувга кўра, "Ҳаёт ўтлари" кичик корхонаси ўзининг "Хўжаобод буюм бозори" МЧЖдан 15250000 сўм ундириш ҳуқуқини "МОON AVTO" хусусий фирмасига ўтказган.

Шунингдек, 2006 йил 12 октябрдаги шартномага кўра, "Хўжаобод буюм бозори" МЧЖ "Ҳаёт ўтлари" кичик корхонасига юқорида қайд этилган объектнинг бир қисмини 7017500 сўмга қайтариб сотган. Натижада ўзаро қарздорлик айнан шу суммага камайган.

Бундан ташқари, "Хўжаобод буюм бозори" МЧЖ "Ҳаёт ўтлари" кичик корхонасига 2006 йил 21 августдаги 1-сонли ҳисоб шартнома асосида 2006 йил 31 августдаги счёт-фактурага биноан 2006 йил 21 августдаги 8-сонли ишончнома орқали 3632288 сўм миқдоридаги қурилиш материаллари берган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 4600212 сўмни (15250000 - 7017500 - 3632288 = 4600212) ташкил қилади, деб тўғри хулосага келган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3-бандига кўра, "Эгаликка олувчи" келишув битимида белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаса, тўланмаган суммадан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,3 фоиз лекин, шартноманинг умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ушбу Кодекснинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.

Бу ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган.

Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қонуний қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 2-сон













Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск