ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 23.04.2008 й. 20-0708/7643-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.04.2008 й.

N 20-0708/7643


(КЎЧИРМА)




Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим


Даъвогар - Когон туманидаги "Дилфуза Сафар қизи" фермер хўжалиги даъво аризаси билан Бухоро вилоят хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар Когон туман "Шоҳруд Дўстлик ирригация тизими" бошқармасидан 22000000 сўм зарарни ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг 2007 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 1041377 сўм зарар ундирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

"Дилфуза Сафар қизи" фермер хўжалигининг кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати, шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар - "Дилфуза Сафар қизи" фермер хўжалиги 2006 йил 9 сентябрда "Когондонмаҳсулотлари" ОАЖ билан 274-сонли "Давлат эҳтиёжи учун бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномаси" тузган. Мазкур шартномага мувофиқ 29,4 га ер майдонига кузги донни 2006 йилнинг 10 октябрида экиб, уни қиш мавсумига тайёрлаб қўйган. Бироқ, 2006 йил 16 октябрда жавобгар - "Шоҳруд Дўстлик ирригация тизими" бошқармаси фермер хўжалиги томонидан экилган ғалла майдонига сув келадиган ариқни кўмиб ташлаган ва ушбу ариқ 83 кундан кейин очилган. Натижада фермер хўжалиги ғалла майдонини биринчи сув билан суғориш имкониятидан маҳрум бўлган ва унинг ғалласи ривожланишдан орқада қолиб, зарар кўрган. Бу ҳолатлар 2006 йил 17 октябрда фермер хўжаликлари иштирокида тузилган далолатнома билан ўз исботини топган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулкининг йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Биринчи инстанция суди жавобгардан 1041377 сўм зарарни ундириб қонуний тўхтамга келган, чунки Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Даъвогар жамият билан тузилган шартномага асосан 58,8 тонна буғдой маҳсулоти топшириш мажбуриятини олган. Бироқ, жамият 26.731 кг буғдой топшириб, шартнома мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги учун, дон корхонаси даъвогардан топширилмаган дон маҳсулотининг 25 фоизи миқдорида 1041377 сўм жарима ундиришни сўраб, хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бухоро вилоят хўжалик судининг 2007 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ҳисобидан 1041377 сўм жарима ундирилган ва суд асосли равишда зарарнинг ушбу қисми ҳужжатлар билан ўз исботини топган деган хулосага келган. Шу сабабли суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.

Бундай ҳолатларда кассация судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 8-сон











Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск