ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.11.2007 й. 20-0702/7238-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.11.2007 й.

N 20-0702/7238


(КЎЧИРМА)




Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради


Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Бухоро вилоят бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Бухороҳамкорлойиҳақурилишсервис" МЧЖдан 5603300 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 3361980 сўм пеня, 5000 сўм почта харажатлари, жами 3366980 сўм ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Бухороҳамкорлойиҳақурилишсервис" МЧЖ Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Бухоро вилоят бошқармаси билан Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Хўжалик ҳисобидаги якка тартибда уй-жой қурилиши бирлашмаси" ўртасида 2004 йил 21 июнда 43-сонли бирлашма мол-мулкини аъзоларига сотиш тўғрисида шартнома тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Бухоро вилоят бошқармасининг 2004 йил 23 июндаги 100-сонли буйруғи билан Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Хўжалик ҳисобидаги якка тартибда уй-жой қурилиши бирлашмаси" масъулияти чекланган жамиятга айлантирилган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартига кўра, жавобгар - "Хўжалик ҳисобидаги якка тартибда уй-жой қурилиши бирлашмаси" ушбу бирлашманинг 11206700 сўмлик мол-мулкини сотиши ва шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида биринчи бадал сифатида мол-мулкнинг 30 фоизини, яъни 3362100 сўмини тўлаши, қолган 70 фоиз миқдоридаги 7844690 сўмлик тўловларни биринчи бадал тўлови муддати тугаган кундан бошлаб 11 ой ичида ҳар ойга тенг миқдорда, яъни ҳар ойга 713160 сўмдан тўлаб бориши лозим бўлган.

Бироқ, жавобгар ушбу шартнома шартларини бажармасдан, олинган мулк қийматини ўз вақтида тўламаган.

Натижада даъвогар тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун шартноманинг 5.2-бандига кўра ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо асосий қарз суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда - 5603300 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди жавобгардан 3361980 сўм пеня ундириб тўғри хулосага келган. Чунки, жавобгар шартномада белгиланган муддатларда мулкнинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган бўлса-да, шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятини ўз вақтида бажармаган.

Ўзбекистон Республикси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Шунингдек, жавобгарнинг тарафлар ўртасидаги 43-сонли шартнома 2004 йил 21 июнда тузилганлиги, Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Хўжалик ҳисобидаги якка тартибдаги уй-жой қурилиши бирлашмаси"ни "Бухоролойиҳақурилишсервис" МЧЖга айлантириш тўғрисидаги буйруқ 2004 йил 23 июнда, яъни, шартнома тузилгандан 2 кун кейин чи??анлиги, бу эса тарафлар ўртасидаги тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигидан далолат бериши, шартнома тузилмасдан олдин корхонанинг собиқ ходимлари С. Бозорова, Н. Раупова ва З. Ашуровалар томонидан 6500000 сўм тўланганлиги, қолган 5000000 сўмга яқин маблағ ҳам 2004 йил август-ноябрь ва 2005 йил август ойида тўланганлиги ва бу ҳолат тўловнинг кечиктирилмаганлигини англатиши ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.

Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 2004 йил 21 июндаги 43-сонли олди-сотди шартномаси бугунги кунда ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаган. Шартнома тузилган сана билан буйруқ чиқарилган сана ўртасида 2 кун фарқ мавжуд бўлса-да, амалдаги қонунчиликка кўра биринчи шартнома тузилиб, кейин буйруқ чиқарилган.

Бундан ташқари, шартнома тузилмасдан олдин фуқаролар пул маблағларини тўлаб қўйган бўлса-да, ушбу пуллар кейинчалик уларга қайтариб берилган.

Бундай ҳолатда кассация судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, давлат божи харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 5-сон












Время: 0.0285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск