ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 19.09.2007 й. 11-0705/3959-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.09.2007 й.

N 11-0705/3959


(КЎЧИРМА)




Тайёрлов ташкилоти хўжаликлардан шартномада назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган маҳсулотни фақат қўшимча битим асосида қабул қилиши мумкин. Мазкур битим ёзма шаклда расмийлаштирилиши лозим.


Даъвогар - "Ҳаракат" де??он-фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Бўка пахта тозалаш заводи" ҳиссадорлик корхонасидан тарафлар ўртасида тузилган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномасининг 4.2 бандига асосан шартномадан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун 2004 йил бўйича 115400 сўм асосий қарз ва 17310 сўм жарима, 57700 сўм пеня, 2005 йил бўйича - 129994 сўм асосий қарз, 19499 сўм жарима, 64997 сўм пеня, жами - 404900 сўмни ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ишдаги хужжатларга кўра, "Ҳаракат" де??он-фермер хўжалиги (хўжалик) ва "Бўка пахта тозалаш заводи" ҳиссадорлик корхонаси (тайёрловчи) ўртасида 2004 йил 5 январда 278-сонли ва 2005 йил 26 январда 383-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномалари тузилган. Фермер хўжалиги томонидан шартномадан ортиқ 2004 йилда 2821 кг., 2005 йилда 2852 кг. пахта хом ашёси етказиб берилган.

Контрактация шартномаларининг 4.2 бандида шартномадан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун тўловлар белгиланган харид нархидан 20 фоиз ортиқча нархларда тўланиши, 5.3 бандида топширилган пахта хом ашёси учун тўловларни тўлашдан асоссиз бош тортганда "тайёрловчи" "хўжалик"ка кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган ҳақнинг 0,4 фоизи, лекин 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 44-бандида тайёрлов ташкилоти хўжаликлардан шартномада назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган маҳсулотни фақат қўшимча битим асосида қабул қилиши мумкинлиги, мазкур битим ёзма шаклда расмийлаштирилиши лозимлиги кўрсатилган. Бироқ, тарафлар ўртасида бундай битим тузилмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2003 йил 19 февралдаги 93-сонли қарорининг 6-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан биргаликда ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун 20 фоиз ортиқ бўлган нархларда ҳисоб-китобни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун бюджетдан ташқари, нодавлат манбаларни топиши белгиланган. Мазкур қарорга асосан Молия вазирининг 2005 йил 3 августдаги "Ўзпахтасоноат" уюшмасига юборилган СР-16-1-804-сонли хатида харажатларни қоплаш манбалари аниқланмаганлиги, 2004 йил пахта толасини сотиш натижасида жами 95 млрд. сўмлик салбий фарқ юзага келганлиги, ушбу сумма Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисобидан қопланиши кўрсатилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати судлар даъво талабларини рад этиб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.

Шунингдек, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмидан "тарафлар ўртасида тузилган 2004 йил 5 январдаги 278-сонли ва 2005 йил 16 январдаги 383-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномалари туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги" ҳақидаги сўзларни чиқариб, тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди, чунки мазкур шартномалар рўйхатдан ўтган.

Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция инстанцияси суди "тарафлар ўртасида тузилган 2004 йил 5 январдаги 278-сонли ва 2005 йил 26 январдаги 383-сонли пахта хом ашёси харид қилиш бўйича контрактация шартномалари туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги" ҳақидаги сўзларни ҳал қилув қароридан чиқариб, асоссиз равишда суд қарорини ўзгаришсиз қолдирганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди, чунки ҳал қилув қарорининг даъвони рад этиш тўғрисидаги хулоса қисми қонунга мувофиқ чиқарилган ва уни ўзгартириш учун қонуний асослар мавжуд эмас.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 1-сон













Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск