ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 19.09.2007 й. 15-0606/8196-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.09.2007 й.

N 15-0606/8196


(КЎЧИРМА)




Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.


Қарздор - "Кўнчи" ОАЖнинг суд бошқарувчиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш Департаменти Фарғона шаҳар суд ижрочилари бўлинмаси ижрочиларининг ҳаракатларини бекор қилишни, Фарғона "Қунт" заводининг мол-мулкларини "Мис Силювард" кўп тармоқли фирмасидан "Кўнчи" ОАЖга қайтаришни сўраган.

Хўжалик судининг 2007 йил 24 апрелдаги ажрими билан суд бошқарувчисининг талаблари қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 13 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўз кучида қолдирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлган "Мисс Силювард" кўп тармоқли фирмаси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ажрими ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни сўраган.

Судлов қайъати шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг 2007 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 18 июлдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, вилоят хўжалик судининг 2006 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори билан қарздор - "Кўнчи" ОАЖ суд бошқарувчиси ҳамда "Мисс Силювард" кўп тармоқли фирмаси ўртасида 2006 йил 24 майда тузилган "Корхонани олди-сотди шартномаси" ҳақиқий эмас деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.

Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

Бироқ, корхонани олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган бўлишига қарамасдан, жавобгар шартномага асосан олган мол-мулкларни мулк эгасига қайтармасдан келган.

Бундан ташқари, жавобгар томонидан "Қунт" заводига тегишли бўлган бино ва иншоотлар бузилиб, талон-торож қилинган, натижада "Мисс Силювард" кўп тармоқли фирмаси раҳбари жиноий жавобгарликка тортилиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2007 йил 9 мартдаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг а банди билан айбдор деб топилган ва унга 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Бундай ҳолатларда кассация судлов ҳайъати жавобгарнинг биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш тўғрисидаги важлари билан келишмайди ва биринчи ҳамда апелляция инстанцияси судлари суд ҳужжатларини қабул қилишда иш ҳолатларига етарлича баҳо берган деб ҳисоблаб, ажрим ва қарорни ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 1-сон














Время: 0.0319
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск