ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 19.09.2007 й. 23-0705/1856-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.09.2007 й.

N 23-0705/1856


(КЎЧИРМА)




Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Контрактация шартномасида бир томоннинг шартнома бўйича қилинган сарф-харажатлари иккинчи тарафдан қопланиши белгиланмаганлиги боис, даъво талабининг шу қисми рад этилган.


Даъвогар - Тошкент шаҳар "Юнусобод де??он бозори" акциядорлик жамияти жавобгар - "Қорақалпоқ дон маҳсулотлари" акциядорлик жамиятига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан банкдан олинган кредит фоизи бўйича 8108600 сўм, суғурта харажатлари бўйича 1500000 сўм, хизмат сафари харажатлари бўйича 3038800 сўм, жами 12647400 сўм ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар ишни кўриш жараёнида судга қўшимча даъво аризаси тақдим этиб, жавобгардан қўшимча равишда шартнома шартлари бузилиши натижасида етказилган 12446500 сўм зарарни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - "Қорақалпоқ дон маҳсулотлари" акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар фойдасига 12446500 сўм жарима, шоли анализи учун сарф қилинган 109992 сўм, 254227 сўм давлат божи ва 7740 сўм почта харажатлари ундирилиб, "Қорақалпоқ дон маҳсулотлари" акциядорлик жамияти ва "Юнусобод де??он бозори" ўртасида шоли харид қилиш бўйича тузилган 2006 йил 13 июндаги контрактация шартномаси бекор қилинган, даъво талабининг қолган қисми рад этилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси апелляция протести, даъвогар эса апелляция шикояти тақдим этган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 14 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгар - "Қорақалпоқ дон маҳсулотлари" акциядорлик жамиятидан даъвогар - "Юнусобод де??он бозори" АЖ фойдасига 1500000 сўм етказилган зарар, 127113 сўм давлат божи ва 7740 сўм почта харажатлари ундирилиши белгиланган, ҳал қилув қарорининг тарафлар ўртасида тузилган 2006 йил 13 июндаги шартномани бекор қилиш қисми бекор қилиниб, қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлган "Юнусобод де??он бозори" акциядорлик жамияти Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, 2007 йил 14 июндаги қарорни қисман бекор қилиб, жавобгардан 8776750 сўм банк кредити фоизи ва 4544344 сўм хизмат сафари учун қилинган сарф-харажатларни ундиришни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 14 июндаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар - "Юнусобод де??он бозори" акциядорлик жамияти билан "Қорақалпоқ дон маҳсулотлари" АЖ ўртасида 2006 йил 13 июнда 500000000 сўмга шоли маҳсулоти харид қилиш бўйича шартнома имзоланган. Шартномага биноан жавобгар даъвогарга 2006 йил ҳосилидан ҳар бир тоннаси 250000 сўмдан давлат стандарти талабларига жавоб бера оладиган олий навли шоли маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини олган.

Даъвогар банк билан фоизли кредит шартномаси тузган ҳолда жавобгарга олдиндан тўлов сифатида 150000000 сўм пул маблағи ўтказиб берган. Лекин, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан, шартномада белгиланган 600000 кг. шоли ўрнига 248930 кг. сифатсиз шоли етказиб берилган ва бунинг натижасида даъвогар зарар кўрган.

Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини қисман ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг тарафлар ўртасида 2006 йил 13 июнда шоли харид қилиш бўйича тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги бандини бекор қилиб, тўғри хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасида даъвогар томонидан шартнома бўйича қилинган сарф-харажатлар жавобгар томонидан қопланиши белгиланмаган. Фақат шартноманинг 2.6 бандида даъвогар томонидан тўланган суғурта маблағининг 50 фоизи якуний ҳисоб-китоб пайтида жавобгарнинг ҳисобидан ундирилиши белгиланган. Даъвогар томонидан ДАСК "Ўзагросуғурта" компаниясига тўланган маблағ 3000000 сўмни ташкил қилган ва апелляция инстанцияси суди жавобгардан 1500000 сўмни ундириб, асосли қарор қабул қилган.

Бундан ташқари, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасини бекор қилиб, даъво талабидан четга чи??ан. Чунки, даъвогарнинг даъво аризасида шартномани бекор қилиш тўғрисида талаб қўйилмаган. Ушбу ҳолатда апелляция судлов ҳайъати тўғри хулосага келган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар йўқ деб ҳисоблайди ва кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 1-сон















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск