ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 19.06.2007 й. 17-0702/1709-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.06.2007 й.

N 17-0702/1709


(КЎЧИРМА)




Фуқаролик ҳуқуқи ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқи ҳамда бурчларини келтириб чиқарадиган ҳаракатлардан вужудга келиши кўрсатилган.


Даъвогар - "Шуҳрат" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Андижон вилоят ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясидан 27500000 сўм қарзни ундириб беришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 2007 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Суд қароридан норози бўлган Андижон вилоят ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.

Кассация инстанцияси суди тарафлар вакиллари тушунтиришларини, прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Шуҳрат" МЧЖ томонидан Андижон вилоят ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига 2004 йил 1 апрелда 39-сонли ҳисоб-фактура орқали 4872000 сўмлик ҳар бир донаси 17400 сўмдан бўлган 280 дона бетон устунлар, 4 апрелдаги 40-сонли ҳисоб-фактура орқали 5000000 сўмлик ҳар бир тоннаси 1250000 сўмдан бўлган 4 тонна тиканли сим, 6 апрелдаги 41-сонли ҳисоб-фактура орқали 5916000 сўмлик ҳар бир донаси 17400 сўмдан бўлган 340 дона бетон устунлар, 13 апрелдаги 42-сонли ҳисоб-фактура орқали 5000000 сўмлик ҳар бир тоннаси 1250000 сўмдан бўлган 4 тонна тиканли сим, 15 апрелдаги 43-сонли ҳисоб-фактура орқали 6090000 сўмлик ҳар бир донаси 17400 сўмдан бўлган 350 дона бетон устунлар, 17 апрелдаги 44-сонли ҳисоб-фактура орқали 3125000 сўмлик ҳар бир тоннаси 1250000 сўмдан бўлган 2,5 тонна сим, жами бўлиб, 30003000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Маҳсулотлар "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясининг омбор мудири Д.Тешабоев томонидан қабул қилиб олинган ва ўз навбатида раҳбарнинг оғзаки буйруғига асосан Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари давлат чегараларининг Избоскан, Пахтаобод ва Хўжаобод туманларига чегара ҳудудини мустаҳкамлаш учун бериб юборилган. Маҳсулот учун тўлов қисман амалга оширилган. Қолган қарз тўлови амалга оширилмагани боис, "Шуҳрат" МЧЖ "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясидан 27500000 сўм қарзни ундириб беришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8-моддасининг биринчи қисмида фуқаролик ҳуқуқи ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқи ҳамда бурчларини келтириб чиқарадиган ҳаракатлардан вужудга келиши кўрсатилган.

Биринчи инстанция суди Андижон вилоят ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясининг омбор мудири Д.Тешабоевнинг ҳақиқатан ҳам маҳсулотлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида суддаги кўргазмасига, Избоскан, Пахтаобод ва Хўжаобод туманларидан сим ва бетон устунлари олиб кетилиб чегара ҳудудларига ўрнатилгани ҳақидаги маълумотномаларни ҳамда Д.Тешабоев компаниянинг моддий жавобгар шахси бўлиб ишлаганлигини эътиборга олиб, даъво талабини қаноатлантириш юзасидан асосли хулосага келган.

Андижон вилоят ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясининг тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган деб келтирган важи асоссиз ҳисобланади.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 108-моддасининг биринчи қисмида юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши кўрсатилган бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида эса ушбу Кодекснинг 106-моддасига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин бўлган битимлар учун оддий ёзма шаклга риоя этиш талаб қилинмаслиги кўрсатилган.

Бинобарин, даъвогарнинг маҳсулот етказиб бериши, жавобгарнинг масъул шахси, яъни омбор мудири томонидан қабул қилиб олиши бўйича ҳаракати уларнинг битим тузишга бўлган хоҳиш-иродасининг ифодаси ҳисобланади. Бундан ташқари, Андижон вилоят ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясининг директори Қ.Юлдашевнинг 2007 йил 2 мартда "Шуҳрат" МЧЖга йўллаган 227-сонли хатида ҳам 29907000 сўмлик сим ва бетон устунлар чегара ҳудудларини мустаҳкамлаш учун даъвогар томонидан етказиб берилганлигини тан олган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 10-сон















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск