ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 12.06.2007 й. 16-0605/10059-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.06.2007 й.

N 16-0605/10059


(КЎЧИРМА)




Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.


Даъвогар - Тошкент махсус йўл-кўприк пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Наманган шаҳар "3-таъмир қурилиш бўлими" корхонасидан 34522590 сўм асосий қарз ва 17261295 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Тошкент махсус йўл-кўприк пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасининг айрим мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари юзасидан хусусий ажрим чиқарилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.

Суд қарорлари ва ажримдан норози бўлган Тошкент махсус йўл-кўприк пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўраган.

Кассация инстанцияси суди кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси томонидан Наманган шаҳар 3-таъмир қурилиш бўлими корхонасига 2002 йил 20 сентябрдаги 178-сонли ишончномага асосан, 2002 йил 25 сентябрдаги 493-сонли ҳисобварақ фактура орқали 34522590 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Наманган йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси "Ёзавтойўл" ДАКнинг 2002 йил 9 октябрдаги 183-сонли буйруғи билан Дукент йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармасига айлантирилган, Дукент йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси эса ўз навбатида "Ёзавтойўл" ДАКнинг 2005 йил 4 январдаги 3-сонли буйруғи билан Тошкент йўл ва кўприклардан мунтазам фойдаланиш бошқармасига қўшилган, "Ёзавтойўл" ДАКнинг 2006 йил 10 мартдаги 49-сонли буйруғи билан Тошкент йўл ва кўприклардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси Тошкент махсус йўл-кўприк пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасига айлантирилган. Даъвогар Тошкент йўл ва кўприклардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси ҳуқуқий вориси сифатида хўжалик судига мурожаат қилиб, Наманган шаҳар 3-таъмир қурилиш бўлими корхонасидан 34522590 сўм асосий қарз ва 17261295 сўм пеня ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция суди Дукент йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси ва Наманган шаҳар 3-таъмир қурилиш бўлими корхонаси ўртасида 2004 йил 7 октябрда тузилган далолатномани бош ҳисобчи тан олмагани, қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ҳамда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги жавобгарнинг талабига кўра даъво муддати ўтганлигини эътиборга олиб, даъво талабини рад қилиш ҳақида асосли хулоса қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 313-моддасига мувофиқ мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 357-моддасининг биринчи қисмида шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга кириши ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолиши қайд этилган.

Апелляция инстанцияси суди Наманган йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси, Наманган қурилиш ОАЖ ва Наманган шаҳар 3-таъмир қурилиш бўлими корхонаси ўртасида 2002 йил 30 октябрдаги 27-сонли уч томонлама шартномага асосан қарз "Наманган қурилиш" ОАЖга ўтказилганини эътиборга олиб, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган ва исботланган деб, ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, кассация инстанцияси суди суд қарорлари ва ажримни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 10-сон













Время: 0.0221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск