ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 30.05.2007 й. 20-0709/16-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

30.05.2007 й.

N 20-0709/16


(КЎЧИРМА)




Суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади


"Bukhara Golden Fruit" қўшма корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Мингбоғ-15" фермер хўжалигидан 1885000 сўм асосий қарз ва 1000000 сўм жарима ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 1045000 сўм асосий қарз ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Bukhara Golden Fruit" қўшма корхонаси Олий хўжалик судига берган кассация шикоятида суд қарорларини ўзгартириб, жаримани ундиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2006 йил 3 апрелда мева-сабзавот етиштириш бўйича ш4-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Шартномага кўра, жавобгар - "хўжалик" 7 млн. сўмлик 200 тонна "Ла Перменсе" навли помидор етказиб беришга, даъвогар - "тайёрловчи" эса етказилган маҳсулотлари учун ўз вақтида хисоблашишга келишилган. Бироқ, жавобгар ўз вақтида маҳсулотни етказиб бермагани учун даъвогар 840000 сўмлик яшик ва 810000 сўм бўнак пулларини қайтаришни, шартноманинг 5.2 бандига асосланиб, жавобгардан 25 фоиз жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди 1045000 сўм асосий қарзни ундириб тўғри хулосага келган, чунки тарафлар ўртасида 2007 йил 1 январда тузилган та??ослаш далолатномасида бу қарз ўз тасдиғини топган.

Биринчи инстанция суди шартноманинг 10-бандига асосланиб, даъвонинг жарима ундириш қисмини асосли равишда рад этган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4 бандида маҳсулот "тайёрловчи"нинг завод ҳудудидаги тайёрлов масканига "хўжалик"нинг транспортида етказиб берилиши, шартноманинг 10-бандига жавобгар томонидан қўшимчалар киритилиб, "тайёрловчи" "хўжалик"дан тайёр маҳсулотни ўз техникаси ва тара билан таъминлаши кўрсатилган. Шартноманинг 4.7 бандида эса "тайёрловчи" маҳсулотни тайёрлов масканига келтириш бўйича транспорт харажатларини ҳақиқий харажатлардан келиб чи??ан ҳолда тўлаши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддаси биринчи қисмига кўра суд шартнома шартларини шархлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси унинг бошқа шартларига ва бутун шартноманинг маъносига та??ослаш йўли билан аниқланиши белгиланган. Тарафалар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4, 4.7 ва 10 бандларининг асл маъносини олганда, даъвогар томонидан транспорт бермаган ҳолда жавобгар ўзининг транспорти билан "тайёрловчи"га маҳсулотни етказиши лозим эди. Аммо, даъвогар маҳсулотни олиб кетиш учун транспорт мавжуд эмаслиги ҳақида жавобгарга мурожаат қилмаган, жавобгарнинг эса транспорт корхоналари билан шартномаси бўлмаган. Шу сабабли маҳсулотлар даъвогарга етказилмаган.

Шунинг учун биринчи инстанция суди иш материалларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 326, 335-моддаларини қўллаб, жавобгарни жарима тўлашдан озод қилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогарга юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 8-сон
















Время: 0.0263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск