ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 18.04.2007 й. 20-0605/16474-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.04.2007 й.

N 20-0605/16474


(КЎЧИРМА)




Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмасдир


"Раҳмат-Барака" фермер хўжалиги Бухоро вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Олтин тола" АЖдан 1738044 сўм қарз ва 834261 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

"Раҳмат-Барака" фермер хўжалиги берган кассация шикоятида суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2005 йил 17 январда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар 35 гектар майдондан 63 тонна пахта хом ашёсини етказиб беришга, жавобгар эса ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун 255000 сўмдан ҳисоблашишга келишган. Бироқ, даъвогар 63 тонна пахта хом ашёси ўрнига 92,260 кг етказиб бергани учун шартноманинг 4.2-бандига асосланиб, жавобгардан ортиқча етиштирилган 29.260 кг пахта хом ашёси учун тўловлар белгиланган харид нархидан 20 фоиз ортиқча тўланишини ва тўлов кечиктирилганлиги учун пеня ундиришни сўраган.

Даъвогарнинг даъвосидаги ва кассация шикоятидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 112-моддаси биринчи қисмида битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқариши, бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 44-бандида тайёрлов ташкилоти хўжаликлардан шартномада назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган маҳсулотни фақат қўшимча битим асосида қабул қилиши мумкин. Хўжалик билан тузиладиган қўшимча битим ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши кераклиги кўрсатилган. Аммо, тарафлар ўртасида ортиқча етиштириладиган пахта хом ашёси учун қўшимча битим тузилмаган, тарафлар ўртасида 2005 йил 17 январда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаси ҳам туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 114-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Демак, даъвогар 2005 йил 17 январда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси асосида ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси қиймати тўловлар белгиланган харид нархидан 20 фоиз ортиғи билан тўланишини ва тўлов кечиктирилганлиги учун пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли эмас.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогарга юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 7-сон










Время: 0.0578
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск