ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 10.04.2007 й. 14-0711/197-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.04.2007 й.

N 14-0711/197


(КЎЧИРМА)




Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақатгина иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин


"Рrima" савдо-ишлаб чиқариш фирмаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Самарқанд бўлимига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 2006 йил 24 февралдаги шартномани бекор қилишни ва 15553029 сўм ундиришни сўраган.

Суднинг 2007 йил 20 январдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки жавобгар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Самарқанд бўлими ва "Рrima" савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ўртасида 2006 йил 4 февралда тамаки ферментациялаш цехи биносининг олди-сотди шартномаси тузилган. Унга кўра бинонинг қиймати 36000000 сўмга баҳоланган.

Мазкур шартномага асосан даъвогар бино учун жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2006 йил 24 февралда 6000000 сўм, 2006 йил 6 апрелда 4850000 сўм, жами 10850000 сўм пул кўчириб берган.

2006 йил 21 февралда тарафлар ўртасида бинони қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган ва ушбу далолатнома асосида даъвогар бинони қабул қилиб олган.

Даъвогар даъво аризасида сотиб олинган цехнинг ускуналари талон-торож қилинганлигини, цехни қайта тиклашга 20000000 сўм маблағ сарфлаш кераклигини, шунинг учун бинодан воз кечишини кўрсатиб, шартномани бекор қилишни, бино учун тўланган пулдан ташқари 1903029 сўм пеня, бинони қўриқлаш учун сарфланган 2800000 сўмни ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақатгина иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Даъвогар жавобгар томонидан шартнома жиддий равишда бузилганлиги ёки шартномани бекор қилиш учун асос бўлган бошқа ҳолатларни исботлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Даъвогар бинони 2006 йилнинг 21 февралида далолатнома асосида бирор-бир эътирозсиз қабул қилиб олган. Цеҳдаги ускуналар талон-торож қилинганлиги ҳақида жавобгарга бирор марта ҳам маълум қилмаган.

Судлов ҳайъати хўжалик суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 8-сон











Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск