ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 23.02.2007 й. 16-0506/3619-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.02.2007 й.

N 16-0506/3619


(КЎЧИРМА)




Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.


Даъвогар - "Ибрат" номли очиқ акциядорлик жамияти (босмахона) вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Наманган вилоятидаги "Шарқ-ТВ" ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятидан 53812073 сўм асосий қарз, 13991155 сўм жарима, 12914880 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Шарқ-ТВ" ЁТҲЖ дан "Ибрат" босмахонаси фойдасига 53046037 сўм асосий қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, даъвонинг неустойка қисми бўйича иш юритиш тугатилган, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

"Шарқ-ТВ" ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган.

Кассация инстанцияси кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра иш бўйича хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси қарорини ўзгартиришни лозим деб ҳисоблайди.

Кассация инстанцияси суд мажлисида қатнашаётган "Ибрат" номли босмахона ОАЖ вакиллари Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ Фарғона вилоятлараро бўлинмаси мутахассиси берган хулосасига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, хулосада суд ажрими билан қўйилган саволларнинг барчаси эксперт томонидан жавобсиз қолганлиги, хронометраж полиграфия соҳасидаги мутахассисни жалб этиб ўтказилмаганлиги, аудитор хулосаси билан 53046037 сўм деб белгиланган қийматдан ОАЖ солиқ ва ажратмалар тўлаганлиги ҳақида тушунтиришлар бердилар.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Ибрат" номли босмахона очиқ акциядорлик жамияти ва "Шарқ-ТВ" ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ўртасида 2002-2005 йиллар давомида тузилган шартномаларда таҳририят газетанинг материалларини босмахонага ўз вақтида топшириш, босмахона эса унинг матбаа ишларини бажаришни шартнома асосида ўз зиммасига олган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг олтинчи қисмига мувофиқ шартноманинг суммаси бозор муносабатларига қараб, яъни ўша пайтдаги таннархга мувофиқ белгиланади. Ҳақ тўлаш ҳар ойда, келгуси ойнинг 10-кунигача ҳақиқатда чиқарилган газеталар сонига қараб амалга оширилади. Пул маблағларини ўтказиш кечиктирилганда ойлик суммасининг 30 фоизи миқдорида боқиманда (пеня) ундириб олинади. Ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, электр қуввати, иссиқлик қуввати, сув ва бошқа харажатларнинг нархи ошганида шу нарх ошиши билан бир пайтда газета чиқариш таннархи ҳам оширилиши белгиланган.

Тарафлар ўртасида 2004-2005 йиллар давомида тузилган шартномаларда кўрсатилган хизматлар учун нарх-наво белгиланмаган.

"Ибрат" ОАЖ томонидан газеталарни чоп этиш харажатларининг сарфи бўйича босмахона иқтисодчиси (экономист) томонидан калькуляциялар тузилган ҳамда ушбу калькуляциялар "Ибрат" раиси томонидан 2004 йил 1 январь ва 2005 йил 1 январь кунлари тасдиқланган ҳамда муҳрланган.

Лекин "Ибрат" ОАЖ томонидан газетани чоп этиш харажатлари бўйича тузилган калькуляция нархлари "Шарқ-ТВ" ЁТҲЖ билан келишилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 356-моддаси биринчи қисмига мувофиқ шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.

Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари "Ибрат" босмахонаси томонидан "Шарқ-ТВ"га чоп этилган газеталарни чоп этиш таннархи счёт-фактуралардаги таннархларга тўғри келиши ёки келмаслиги, уларнинг ҳақиқий сарф-харажати қанчалигини, даъвогар томонидан газеталарни чоп этиш калькуляцияси манбалари ҳақиқатда чоп этиш сарф-харажатларига мос келиши ёки келмаслиги, жавобгар томонидан газеталарни сотишда босмахона сарф-харажатлари қўшилган ёки қўшилмаганлиги, газеталарни сотишдан қанча миқдорда фойда ёки зарар кўрганлиги, "Ибрат" томонидан газетани чоп этишда сарфланган харажатлар миқдори ва суммаси аниқланмаганлиги сабабли кассация инстанциясига "Шарқ-ТВ" илтимоснома билан мурожаат қилиб, ушбу масалаларга ойдинлик киритишни сўраб, экспертиза ўтказилиши ҳақида илтимоснома билдирган.

Кассация инстанцияси судининг 2006 йил 31 июлдаги ажрими билан "Шарқ-ТВ"нинг экспертиза ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, хўжалик иши бўйича экспертиза тайинланиб, экспертизани ўтказиш Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ мутахассислари зиммасига юклатилган.

Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ экспертининг 528/17-сонли хулосаси "Ибрат" ОАЖ томонидан 2002-2005 йиллар давомида "Шарқ-ТВ"га ёзилган счёт-фактура накладнойлар, ушбу йиллар давомида чоп этилган газеталар учун амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи тўлов топшириқномалари ва банк кўчирмалари ҳамда газеталарни чоп этиш бўйича тузилган калькуляциялар ва ушбу калькуляцияларнинг моддий харажатларини тасдиқловчи ҳисоб-китоблар, "Шарқ-ТВ" томонидан 2002-2005 йиллар давомида "Ибрат" босмахонасида қабул қилинган счёт-фактура накладнойлар, ушбу йиллар давомида чоп этилган газеталар учун амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи тўлов топшириқномалари ва банк кўчирмалари асосида тайёрланган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 69-моддаси учинчи қисмига мувофиқ экспертнинг хулосаси хўжалик судининг мажлисида текширилади ҳамда бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади.

Эксперт хулосаси ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, "Ибрат" босмахонаси томонидан чоп этилган газеталар бўйича ҳисобварақ-фактуралар ёзилишида чоп этилган газеталарнинг миқдори ўрнига чоп этилган номерлар сони қўйилган ҳолда нархлари кўрсатилмасдан, амалдаги ҳисобварақ-фактураларнинг ёзилиш тартибларига зид равишда 2-5 ойда бир маротаба ёзилган.

"Ибрат" босмахонаси томонидан газеталарни чоп этиш бўйича тузилган калькуляцияларни, газеталарни чоп этишни ҳақиқатдаги сарф-харажатлари бўйича 2002-2005 йиллар учун қайта ҳисоб-китоблар текширилганида қуйидаги ҳолатлар аниқланган, яъни:

- 2002 йил 1 январь ҳолатига "Ибрат" номли босмахона ОАЖнинг "Шарқ-ТВ" ЁТҲЖдан 6312593 сўм ҳақдорлиги мавжуд бўлган;

- 2002-2005 йиллар давомида "Ибрат" номли босмахона ОАЖ томонидан "Шарқ-ТВ" ЁТҲЖга газеталарнинг ҳақиқатдаги сарф-харажати бўйича эксперт томонидан қайта ҳисобланганида 99488961 сўмни ташкил этган;

- "Шарқ-ТВ" ЁТҲЖ томонидан 2002-2005 йиллар давомида "Ибрат" номли босмахона ОАЖ ҳисоб рақамига пул ўтказиш ва маҳсулот бериш йўли билан жами 88086842 сўмлик тўловлар амалга оширилган.

"Ибрат" номли босмахона ва "Шарқ-ТВ" ЁТҲЖ ўртасида 2002-2005 йиллар давомида тузилган шартномалар бўйича "Ибрат" номли босмахона ОАЖнинг "Шарқ-ТВ" ЁТҲЖдан бўлган ҳақи 17714712 сўмни ташкил этган.

Даъвогарнинг асосий қарз қисми бўйича даъво талаблари ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва эксперт хулосаси билан 17714712 сўм миқдорида ўз тасдиғини топаётганлиги сабабли, даъво ушбу қийматда қаноатлантирилиши лозим.

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси қарорининг "53046037 сўм асосий қарзи" деган жумласини "17714712 сўм асосий қарз" деб ўзгартиришни лозим топади.

Даъво аризасидан кўринишича, шартноманинг VI бандига асосан пул маблағларини ўтказиш кечиктирилганда ойлик сумманинг 30 фоизи миқдорида жарима ундириш кўрсатилган бўлиб, 53812073 сўм х 30% = 16143 622 сўм жарима ундирилиши сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг олтинчи қисмига кўра, шартноманинг суммаси бозор муносабатларига қараб, яъни ўша пайтдаги таннархга мувофиқ белгиланади. Ҳақ тўлаш ҳар ойда, келгуси ойнинг 10-кунигача амалда чиқарилган газеталар сонига қараб амалга оширилади. Пул маблағларини ўтказиш кечиктирилганда ойлик суммасининг 30 фоизи миқдорида боқиманда (пеня) ундириб олинади.

Юқорида қайд этилганидек, "Ибрат" босмахонаси томонидан ҳисоб-фактуралар ўз вақтида расмийлаштирилмаган ва тўлов учун "Шарқ-ТВ"га ўз вақтида тақдим этилмаган, жавобгарга тақдим этилган ҳисоб-фактураларда чоп этилган газеталарнинг миқдори ўрнига чоп этилган номерлар сони қўйилган ҳолда нархлари кўрсатилмаган, босмахона иқтисодчиси томонидан тузилган калькуляция жавобгарга тақдим этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 112-моддаси иккинчи қисми 6-бандига мувофиқ ундириладиган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби кўрсатилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради дейилган.

Даъвогар томонидан асосий қарз деб нотўғри кўрсатилган 53812073 сўм қийматдан жарима ҳисоб-китоби қўрсатилганлиги ҳамда тўлов кечиктирилишида фақат жавобгарнинг айби бор деб бўлмаслиги сабабли, даъвогарнинг ушбу қисм бўйича даъвоси асосли равишда рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг 32-моддасига асосан даъвогар томонидан тўлов ўтказиб юборилган ҳар бир кунга ҳисобланган 12058501 сўм пеня талаби бўйича даъвогарнинг воз кечуви мавжудлиги, ушбу воз кечув суд мажлиси баённомасида акс эттирилганлиги, даъвогар томонидан апелляция инстанциясининг даъвонинг ушбу қисми бўйича иш юритувини тугатиш ҳақидаги қарорига нисбатан "Ибрат" номли босмахона томонидан норозилик билдирилмаганлиги сабабли апелляция инстанцияси қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори "даъво талабидаги пеня ундириш қисми иш юритишдан тугатилсин" деган сўзбоши билан ўзгартирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши талаби белгиланган.

Қайд этилганларга биноан апелляция инстанцияси суди қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 5-сон













Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск