ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.02.2007 й. 10-0605/10953-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.02.2007 й.

N 10-0605/10953


(КЎЧИРМА)




Даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олинганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади.


Даъвогар - "Сурхон Аджанта ЛТД" қўшма корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Шаяна фарм" МЧЖдан 32306990 сўм ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

"Сурхон Аджанта ЛТД" қўшма корхонаси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Кассация инстанцияси суди кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Сурхон Аджанта ЛТД" қўшма корхонаси ва "Шаяна фарм" МЧЖ ўртасида 2003 йил 19 майда 19/1-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга 128274970 сўмлик дори воситалари етказиб берган. Етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар томонидан тўлов қисман амалга оширилган. Даъвогар тўлови амалга оширилмаган 32306990 сўмни ундириб беришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Ушбу Кодекснинг 333-моддаси биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган.

Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 153-моддасига кўра даъво муддати ўтиб кетганлигини ҳамда 32000000 сўмлик сотилиши тақиқланган дори воситалари жавобгарнинг омборхонасида ётганлигини инобатга олиб, даъво талабини рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 157-моддасининг биринчи қисмига асосан даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзнинг тан олинганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилиши белгиланган.

Тарафлар ўртасидаги 2003 йил 19 майдаги 19/1-сонли шартноманинг амал қилиш муддати 2003 йил 31 декабргача эканлиги ҳамда "Сурхон Аджанта ЛТД" қўшма корхонаси хўжалик судига 2006 йил 21 августда мурожаат қилганлиги биринчи инстанция суди эътиборидан четда қолган.

Шунингдек, "Сурхон Аджанта ЛТД" қўшма корхонаси томонидан етказиб берилган 32306990 сўмлик дори воситаларидан бири "Тифлокс-250" дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан 2003 йил 22 июлдаги 1100-сонли ва 24 июлдаги 1114-сонли кўрсатмаларга асосан истеъмолга яроқсиз бўлганлиги аниқланган.

Бинобарин, 24305540 сўмлик истеъмолга яроқсиз дори воситаларини тез кунда олиб кетиш тўғрисида "Сурхон Аджанта ЛТД" қўшма корхонаси "Шаяна фарм" МЧЖга 2003 йил 16 сентябрда 56-сонли хат юборган. Даъвогар томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган 9239710 сўмлик дори воситалари 2004 йил 16 январдаги 001-сонли ҳисоб-фактураси орқали олиб кетилган. 15065930 сўмлик истеъмолга яроқсиз бўлган дори воситалари "Сурхон Аджанта ЛТД" қўшма корхонаси томонидан олиб кетилмаган. Бироқ 8001350 сўмлик дори воситалари қолган ва унинг ҳақини "Шаяна фарм" МЧЖдан ундириш лозим бўлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб янги қарор қабул қилишни, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8001350 сўм ундиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 4-сон















Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск