ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 22.01.2007 й. 10-0612/8864-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.01.2007 й.

N 10-0612/8864


(КЎЧИРМА)




Агар давлат органининг ҳужжати чиқиши натижасида мажбуриятни бажариш тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмай қолса, мажбурият тўлиқ ёки унинг тегишли қисми бекор бўлади.


Даъвогар - "Тошисси??увват" ИЧБ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Сергели мебель бирлашмаси" ОАЖдан 361667369 сўм ундиришни сўраган.

Ишни кўриш чоғида Сергели туман ҳокимлиги ҳамда Сергели туман ҳокимлиги молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинганлар.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

"Тошисси??увват" ИЧБ Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Кассация инстанция суди кассация шикояти важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш материалларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида иссиқ сув кўринишида иссиқлик энергияси етказиб бериш тўғрисида 2005 йил 1 январда 7-511-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга 2005 йил 31 декабрга қадар йил давомида 673 Гкал. миқдорида иссиқ сув кўринишидаги иссиқлик энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса иссиқлик энергияси учун ҳақ тўлаши лозим бўлган. Шартнома 5 йил муддатга тузилган.

Даъво аризасида талаб этилган 361667369 сўм миқдоридаги қарз 2006 йил январь ва февраль ойларини ўз ичига олган ҳамда жавобгарнинг балансидаги, яъни Спутник 4-мавзеси, 43-сонли ётоқхонага етказиб берилган иссиқлик энергиясини ҳисоб-китоб қилишга қаратилган.

Мазкур ётоқхона Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг 2005 йил 5 декабрдаги 502-19-сонли қарори билан маҳаллий ҳокимият тасарруфига қабул қилиниб, уйга тураржой мақоми берилган ва 2005 йил 26 декабрда ёто??она далолатнома асосида "Бахт қуши" уй-жой мулкдорлари ширкатига ҳужжатлари билан ўтказилган. Демак, ётоқхона 2006 йил январь-февраль ойларида жавобгарга тегишли бўлмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 350-моддасига кўра, агар давлат органининг ҳужжати чиқиши натижасида мажбуриятни бажариш тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмай қолса, мажбурият тўлиқ ёки унинг тегишли қисми бекор бўлади.

Биринчи инстанция суди асосли равишда 2005 йил 1 январдаги 7-511-сонли шартноманинг Спутник 4-мавзеси, 43-сонли ётоқхонасига тегишли қисми бекор бўлган деб ҳисоблаган.

Кассация шикоятида шартноманинг 6.3-бандида идораларга қарашли уй-жойлар шартномаси, уларни тарифлар ўртасидаги фарқини бюджет маблағлари ҳисобига қоплаган ҳолда шаҳар тураржой уйлари жамғармасига ўтказиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори чи??андан сўнг бекор қилиниши мумкинлиги, молиявий маблағлар ажратиш имкони бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори чи??унга қадар, тарифлар ўртасидаги фарқни қоплаш, уй-жой жамғармасини маҳаллий органлар ихтиёрига бераётган ташкилот томонидан амалга оширилади деб белгиланганлиги, лекин бундай қарор қабул қилинмаганлиги сабабли энергия ҳақини жавобгар амалга ошириши лозимлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 12 октябрдаги ЁТ/15-03-35-18/543-399-сонли хатининг мазмунидан келиб чи??анда, идораларга қарашли уйларни маҳаллий ҳокимият идораларининг балансига беришда ҳисоб-китоблар механизми сақланиб қолганлиги тўғрисида важлар келтирилган.

Кассация инстанцияси суди ушбу важлар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, Сергели тумани ҳокимининг 2005 йил 5 декабрдаги 502-қ қарорининг 1-банди Сергели тумани КТАТХ, "Сувсоз", "Тошисси??увват" ва "Электртармоқлари" корхоналарига ётоқхонанинг ҳужжатларини ташқи муҳандислик тизимларини ўрнатилган тартибда тасарруфдан тасарруфга 2005 йил 1 декабрдан қабул қилиб олиш, 3-бандида қабул қилиб олинган уй бўйича аҳоли томонидан иссиқлик ва иссиқ сувга тўланадиган тарифлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун 2005 йил 1 декабрдан маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратилишини назарда тутиш ҳақида туман молия бўлимига кўрсатма берилган.

Баён этилганларга кўра кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш учун қонуний асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва уни ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 4-сон










Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск