ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 11.09.2006 й. 11-0605/6143-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.09.2006 й.

N 11-0605/6143


(КЎЧИРМА)




Агар мулк ижара шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади.


Даъвогар - Чирчиқ шаҳар санитар тозалаш корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Шинам" уй-жой мулкдорлари ширкатидан 915708 сўм ижара ҳақини, 457854 сўм пеня ва 300600 сўм зарарни ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Чирчиқ шаҳар санитар тозалаш корхонаси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Чирчиқ шаҳар санитар тозалаш корхонаси ва "Шинам" уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасида 2003 йил 19 августда 1-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, бунга кўра корхона ГАЗ-53 русумли, давлат белгиси 11 АР 958 бўлган юк машинасини (самосвал) 4,5 ойга ҳайдовчиси билан бирга ижарага бериши, жавобгар эса шартномада белгиланган 76308 сўм ижара ҳақини ҳар ойнинг 10-санасигача тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар ўз шартномавий мажбуриятини бажариб, қабул қилиш ва топшириш далолатномаси асосида автомашинани соз ҳолда ижарага олувчига топширган, бироқ жавобгар томонидан ижара ҳақи ўз вақтида тўланмаган. Бир неча маротаба мурожаатлардан кейин автомашина 2004 йилнинг август ойида носоз ҳолда қайтарилган. Автомашинанинг носоз ҳолда қайтарилганлиги тарафлар вакиллари иштирокида тузилган далолатнома билан расмийлаштирилган. Тарафларнинг вакиллари иштирокида тузилган ва имзоланган далолатномага асосан автомашинанинг 300600 сўмлик эҳтиёт қисмлари носоз ёки ечиб олингани аниқланган.

Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасини қўллаб, битимнинг нотариал шаклига ва уни рўйхатдан ўтказиш талабига риоя қилинмаганлигини асос қилиб, даъвони рад этишда барвақт хулоса қилган. Бинобарин на "Ижара тўғрисида"ги Қонунда ва на Фуқаролик кодексида юридик шахслар томонидан тузилган автомашинани ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқдан ўтиши керак, деган талаб мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандида автомототранспорт васиталарини ижарага беришда нотариал тасдиқдан ўтиши кераклиги, бироқ бу норма 2006 йил 1 июлдан жорий қилингани кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 553-моддаси тўртинчи қисмида агар мулк ижара шартномасининг муддати тамом бўлгандан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади, деб қайд этилган.

Фуқаролик кодексининг 325-моддаси биринчи қисмида агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши кўрсатилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асослантирилмаган ҳамда ноқонуний қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 915708 сўм ижара ҳақи ва 320498 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни ҳамда ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 1-сон













Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск