ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 18.07.2006 й. 19-0502/3286-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.07.2006 й.

N 19-0502/3286


(КЎЧИРМА)




Иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг тўла аниқланмаганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлади.


Бандихон туманидаги "Истара" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгарлар - Бандихон туман ҳокимлиги ва "Тўра бобо" фермер хўжалигига нисбатан Бандихон туман ҳокимининг 2004 йил 6 апрелдаги 112-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва сотиб олинган мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этишни сўраган.

"Тўра бобо" фермер хўжалиги судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Истара" фермер хўжалиги билан "Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалиги ўртасида 2002 йил 2 августда тузилган 12-сонли шартномани ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

"Тўра бобо" фермер хўжалиги Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Вилоят прокуратурасининг кассация тартибида келтирган протестида ҳал қилув қарорининг ноқонунийлиги кўрсатилиб, уни бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Истара" фермер хўжалиги билан "Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалиги ўртасида 2002 йил 2 август куни бир дона 400 КВТ.ли трансформатор, бир дона насос ва 1000 метр газ трубасини сотиш ҳақидаги 12-сонли ҳисоб-шартнома тузилган. Қайд этилганларни "Истара" фермер хўжалиги 2002 йил 6 августдаги 85-сонли ҳисоб-фактура асосида "Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалигидан қабул қилиб олган. Ширкат хўжалиги томонидан расмийлаштирилган 85-сонли ҳисоб-фактурада "Истара" фермер хўжалигига "6-НДВ" русумли насос берилганлиги кўрсатилган.

"Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш комиссиясининг 2004 йил 19 январь кунги 5-сонли йиғилиш баёнининг кун тартибида кимошди савдоси якунига кўра фуқаро Тўраев Чоршанбига 1 дона "СНП-240/50" русумли комплект насос 386542 сўмга, "ГАЗ-53" русумли автомашина 155500 сўмга сотилганлиги кўрсатилган. Бандихон туман ҳокимининг 2004 йил 6 апрелдаги тумандаги "Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалигининг асосий воситаларидан автомашина ва насосни "Тўра бобо" фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш тўғрисидаги 112-сонли қарори билан "Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш комиссиясининг 2004 йил 19 январь кунги 5-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқланган ва ширкат хўжалигининг асосий воситаларидан 1 дона "СНП-240/50" русумли комплект насос ва "ГАЗ-53" русумли автомашина "Тўра бобо" фермер хўжалигининг ҳисобига ўтказиб берилган.

"Тўра бобо" фермер хўжалиги раҳбарининг судга берган кўрсатмаларига кўра, "СНП-340/50" русумли насосдан 2000 йилдан буён узлуксиз фойдаланиб келган, насос таъмири учун ХРСУ-3 корхонаси, унинг электр таъминоти юзасидан туман ТЭТ билан шартнома тузиб келган, "Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалиги тугатилаётганда ўзининг фойдаланувида бўлган насосни тегишлича расмийлаштириш мақсадида тугатиш комиссияси ҳамда туман ҳокимиятига мурожаат қилган, "Истара" фермер хўжалиги ширкат хўжалигидан сотиб олган "6-НДВ" ва ўзига тегишли "СНП-240/50" русумли насослар ўртасида катта фарқ мавжуд.

"Истара" фермер хўжалиги раҳбари судга 2002 йил 2 августдаги 12-сонли шартнома асосида сотиб олинган трансформатор, насос ва ҳар хил диаметрдаги трубалар учун тўланиши лозим бўлган суммани тўлаб берганлигини маълум қилган бўлса-да, хўжалик ишида мавжуд 2003 йил 30 декабрдаги 78-сон тўлов топшириқномасининг тўлов асослари қисмида "1999 йилда олинган т-4, т-28-насос ва олинган трубалар учун" деб кўрсатилган.

Ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга, ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этиш талабини фақат мулкдор қўйиши мумкинлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228, 231-моддаларида белгиланган.

Хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.

Юқорида қайд этилганлардан кўриниб турибдики, биринчи инстанция суди томонидан "6-НДВ" русумли насос сотиб олинишида "Истара" фермер хўжалиги томонидан "Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалигига пул тўланган-тўланмаганлиги, "Истара" фермер хўжалигига 2002 йил 6 августдаги 85-сонли счёт-фактура билан қандай русумдаги насос берилганлиги, "Истара" фермер хўжалигига ва "Тўра бобо" фермер хўжалигига расмийлаштирилган насос айнан битта ёки бошқа-бошқа русумдаги насос эканлиги ҳамда 2002 ва 2004 йилларда фермер хўжаликларига сотилган насослар ширкат хўжалиги балансига қачон олинганлиги аниқланмаган.

Кўриб чиқилаётган низо бевосита "Мустақилликнинг 10 йиллиги" ширкат хўжалигининг балансида турган насослар билан боғлиқ бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан ушбу ширкат хўжалигини тугатиш комиссияси мазкур ишга учинчи шахс сифатида жалб этилмаган.

Биринчи инстанция суди томонидан "Тўра бобо" фермер хўжалигининг қарши даъвоси юзасидан даъво талабларини рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинган бўлса-да, ушбу қарши даъво аризани қабул қилиш юзасидан ажрим чиқарилмаган.

Бундай ҳодда иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ бўлмаганлиги учун низо бўйича қабул қилинган суд қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўришда қайд этилган камчиликлар бартараф этилмоғи, тарафларнинг барча важлари тўлиқ ва ҳар томонлама муҳокама қилиниб, уларга ҳуқуқий баҳо берилиши, тўпланган далиллар асосида низо хусусида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиниши лозим бўлади.

Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 1-сон













Время: 0.0153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск