ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.06.2006 й. 12-0508/4144-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.06.2006 й.

N 12-0508/4144


(КЎЧИРМА)




Пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган ишларни ва шу муносабат билан қўшимча ишларни бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлигини аниқласа, бу тўғрида буюртмачига хабар бериши шарт.


Даъвогар - "Солижон Ислом Али" хусусий корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - "Сайхунмедтекс" қўшма корхонасидан бажарилган қурилиш ишлари учун тўланмаган 12670328 сўм асосий қарз, 4144420 сўм пеня ва 1234326 сўм жарима, жами 18023574 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг 2005 йил 31 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг 2006 йил 10 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгар хўжалик судининг қарорларидан норози бўлиб, Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилган.

Кассация шикоятида жавобгар экспертиза хулосасига кўра бажарилган ишларнинг қиймати 22 млн. сўм эканлигини, бундан ташқари, даъвогарга ишларни бажариш учун қурилиш материалларини жавобгар берганлигини, экспертиза хулосаси ҳам ушбу ҳолатларни тасдиқлаганлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўраган.

Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ва ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Мазкур Кодекснинг 236-моддасига биноан эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2004 йил 7 апрелда "Сайхунмедтекс" қўшма корхонасининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш бўйича қурилиш пудрати шартномаси тузилган. Шартноманинг баҳоси 38 млн. сўм миқдорида белгиланган.

Шартнома бўйича жавобгар даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамига 20,5 млн. сўм бўнак ўтказган. Даъвогар объектда жами 28728840 сўмлик қурилиш ишларини бажарганлигини, жавобгар эса тўловни қисман амалга ошириб, 8228840 сўмни тўламаганлигини асос сифатида кўрсатиб, жавобгардан ушбу сумма миқдоридаги асосий қарзни, пеня ҳамда жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида суд-қурилиш экспертизаси тайинлаб, унинг хулосасига асосланган ҳолда, даъво талабларини қисман қаноатлантирган.

Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг илтимосномасига кўра қўшимча суд-қурилиш экспертизасини тайинлаган ва ушбу экспертиза хулосасига кўра, даъвогар томонидан объектда жами 22 млн. сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланган. Апелляция инстанцияси қўшимча экспертиза хулосасини инобатга олмасдан, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирган. Судлар томонидан ишни кўришда моддий ҳуқуқ нормаси бузилган. Жумладан, Фуқаролик кодексининг 666-моддасига биноан, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган қурилиш-пудрат шартномасига кўра (2-банд), пудратчи, яъни даъвогар "Сайхунмедтекс" қўшма корхонаси бино-иншоотларини лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида реконструкция қилиш мажбуриятини олган. Аммо, жавобгардан лойиҳа-смета ҳужжатларини талаб қилиб олмасдан, ишларнинг ҳажми ва баҳосини аниқламасдан, қурилиш ишларини амалга оширишни бошлаган.

Фуқаролик кодексининг 670-моддасига кўра, пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Қурилиш пудрати шартномасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни аниқланган, шунингдек қайси тараф ва қанча муддатда тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлиги назарда тутилган бўлиши керак.

Пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган ишларни ва шу муносабат билан қўшимча ишларни бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлигини аниқласа, бу тўғрида буюртмачига хабар бериши шарт.

Пудратчи буюртмачидан ўн кун ичида ўз хабарига жавоб олмаган тақдирда, агар қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида бунинг учун бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, тегишли ишларни тўхтатиб, бекор туриб қолиш натижасида кўрилган зарарни буюртмачининг зиммасига юклаши шарт. Агар буюртмачи қўшимча иш бажариш зарурати йўқлигини исботласа, бу зарарни қоплашдан озод этилади.

ФКнинг 673-моддасига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.

Биринчи инстанция суди томонидан даъвогар қурилиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширмаганлиги ҳолати инобатга олинмаган.

Даъвогар ўзининг айби билан қурилиш ишларининг ҳар бир босқичини жавобгар билан келишмасдан амалга оширган.

Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 680-моддасига биноан, пудратчидан қурилиш пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишлар натижаси ёки, агар шартномада назарда тутилган бўлса, ишларнинг бажарилган босқичи топширишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга киришиши шарт.

Ишларнинг натижаси пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Даъвогар бажарган қурилиш ишларини жавобгарга далолатнома билан топширганлиги ёки жавобгар уни қабул қилишдан бош тортганлиги далиллар билан тасдиқланмаган.

Жавобгар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим этилмаган экан, даъвогар ишларни бажаришга киришмаслиги лозим эди.

Фуқаролик кодексининг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.

Судлов ҳайъати даъвогар ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли зарар миқдорининг пайдо бўлишига кўмаклашганлигини, лойиҳа-смета ҳужжатларисиз ишларни бажариб, уларнинг қийматини ишларни бажаришдан олдин жавобгар билан аниқлаштирмаганлигини инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъвони тўлиқ рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 10-сон

















Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск