ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.05.2006 й. 13-0503/11113-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.05.2006 й.

N 13-0503/11113


(КЎЧИРМА)



Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.


"Динаро-Севинч" фермер хўжалиги вилоят хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, "Ўзагросуғурта" ДАСК Зафаробод туман филиалидан 3655125 сўм суғурта пулини ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг 2005 йил 14 декабрдаги ажрими билан "Ўзагросуғурта" ДАСК Жиззах вилоят дирекцияси ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган.

Хўжалик судининг 2005 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Ўзагросуғурта" ДАСК Жиззах вилоят дирекциясидан "Динаро-Севинч" фермер хўжалиги фойдасига 2265255 сўм ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанциясининг 2006 йил 14 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд қарорларидан норози бўлган "Ўзагросуғурта" ДАСК Жиззах вилоят дирекцияси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Ўзагросуғурта" ДАСК Зафаробод туман филиали билан "Динаро-Севинч" фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 25 мартда "Фермер хўжаликларининг бўлғуси пахта ва ғалла экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини ихтиёрий суғурталаш тўғрисида" 28-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 3-бўлим, 3.1-бандига кўра суғурта пули 7310250 сўм миқдорида, суғурта мукофоти эса 365512 сўм миқдорида эканлиги, шартноманинг 4-бўлим, 4.1-бандига кўра суғурта мукофоти бир ой ичида тўлаб берилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 917-моддасида мол-мулкни суғурта қилиш юзасидан тушунча берилиб, унда мол-мулк унинг асралишидан қонун ҳужжатларига ёки шартномага асосланган манфаатга эга бўлган шахс (суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи) фойдасига, унинг мулкдори, мол-мулкка нисбатан бошқа ашёвий ҳуқу??а эга бўлган шахс, ижарачи, пудратчи, сақловчи, воситачи ва бошқа шу кабилар фойдасига суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши мумкинлиги белгиланган.

Шартнома шартларидан келиб чиқиб, суғурта қилдирувчи - "Динаро-Севинч" фермер хўжалиги 2005 йилнинг 13 майида суғурта мукофоти учун 150000 сўм тўловни амалга оширгандан кейин унга 2005 йил 13 майда 018502-сонли суғурта полиси берилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 915-моддасида мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олиши таъкидланган.

Шартноманинг 6.1-бандида экинлар табиий офатлар: ёнғин, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, сел, яшин уриши, дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, гармсел, суғориш манбаларидаги сувсизлик ёки камсувлик, сув босиши, зараркунандалар (чигиртка, кўсак қурти, ўргимчак кана), биологик касалликлар, узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли экиннинг ётиб қолиши натижасида ҳосилнинг нобуд бўлишидан суғурталаниши қайд этилган.

Шартноманинг 6.2-бандида ушбу шартноманинг 6.1-бандида кўрсатилган суғурта таваккалчиликлари туфайли экинлар ҳосилдорлигининг камайиши ёки нобуд бўлиши натижасида суғурта қилдирувчининг молиявий зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган.

Туман КСХБ бошлиғи, туман ДФХУ раиси, туман КСХБ шартнома шартларини назорат қилиш бўлими бошлиғи, Чимқўрғон АХМ бош ҳосилоти ва "Динаро-Севинч" фермер хўжалиги раиси томонидан имзоланган ҳамда Зафаробод тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланган далолатномада "Динаро-Севинч" фермер хўжалиги 2005 йил ҳосили учун 38,0 гектар ер майдонига пахта эккани, ғўза барча агротехника қоидалари асосида парвариш қилингани, тўлиқ кўчат олингани, лекин вегетация даврида, айниқса, саратон чилласи вақтида сув муаммоси юзага келгани, ғўзани тўлиқ суғора олмагани, ғўзани суғориш учун барча имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилингани, аммо пахта майдони асосий суғориш тармоғидан узоқда жойлашганлиги оқибатида тўлиқ сув етказиб бериш имконини қила олмагани, бундан ташқари, 2005 йил 11 август куни ё??ан дўл аралаш жала мавжуд 38,0 гектар пахта майдонига кучли зарар етказгани, яъни шу кунгача тўпланган ҳосил элементларидан (гул, шона, кўсак) 50 фоизигачасини тўкиб юборгани қайд этилган.

Зафаробод туман ҳокимининг 2005 йил 15 октябрдаги "Туманда табиий офат натижасида зарар кўрган пахта майдонларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида"ги 164-сонли қарорида тумандаги Чимқўрғон АХМ ҳудудидаги табиий офат туфайли зарарланган пахта майдонлари тўғрисидаги туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг 2005 йил 5 сентябрдаги 34-сонли буйруғи тасдиқланиши ҳамда фермер хўжаликларининг табиий офат туфайли пахта етиштиришдан кўрган зарарини ҳисоблаб чиқиш туман ҳокимининг иқтисод ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари У.Очиловга топширилиши белгиланган.

Зафаробод тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 2005 йил 27 октябрда "Зафаробод тумани Чимқўрғон агрохизмат марказида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларида 2005 йил 11 август куни бўлиб ўтган табиий офат натижасида зарар кўрган пахта майдонлари тўғрисида" расмийлаштирилган маълумотда жами ўн тўртта хўжалик юритувчи субъектларнинг 280,2 гектар майдони, шу жумладан "Динаро-Севинч" фермер хўжалигининг пахта майдони зарарлангани таъкидланган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати "Ўзагросуғурта" ДАСК Жиззах вилояти дирекциясининг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 1-сон














Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск