ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.04.2006 й. 18-0504/7619-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.04.2006 й.

N 18-0504/7619


(КЎЧИРМА)




Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтирилаётган ҳолатларни исботлаши керак.


Даъвогар - Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Муборакнефтгаз-Сувтаъминот" ижара корхонасидан 38326680 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8739270 сўм ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат этиб, суд қарорларини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга биноан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, томонлар ўртасида 2005 йил 1 февралда "Муборакнефтгаз-Сувтаъминот" ижара корхонасига қарашли Яккабоғ туманидаги "ВУ-2" сув йиғиш иншоотини қўриқлашда милиция шахсий таркибини сақлаш тўғрисида шартнома тузилган.

Томонлар шу куни келишув баённомасини тузишиб, шартноманинг 4-бандини "кўрсатилган шахсий таркибни сақлаш учун Яккабоғ туманидаги "ВУ-2" сув йиғиш иншооти олган фойдаси ҳисобидан пул тўланади", деб ўзгартиришган. Шартноманинг 9-банди эса чиқариб ташланган.

Шартноманинг 4-банди ўзгартирилгунга қадар қуйидаги таҳрирда бўлган: "Ушбу шартномада кўрсатилган шахсий таркибни сақлаш учун сарфланадиган бир йиллик ўзаро тасдиқланган смета асосида кўрсатилган миқдордаги пул вилоят Қўриқлаш бошқармасининг тегишли ҳисоб рақамига вилоят Марказий банки орқали шу шартномага асосан "Муборакнефтгаз-Сувтаъминот" ижара корхонаси томонидан ўтказилади".

Чиқариб ташланган 9-банд эса қуйидаги таҳрирда бўлган: "Агар томонлар ушбу шартномани бекор қилмоқчи бўлсалар, бундай ҳолда бир-бирларини икки ой олдин махсус хат орқали огоҳлантирадилар. Шартномани бекор қилиш учун хат берган томон шартнома бекор қилинган кундан бошлаб, шахсий таркибнинг яна икки ойлик харажат пулини уч кун муддатда смета асосида тўлайди".

Томонлар ўртасида икки марта смета тасдиқланган. Биринчи смета 2005 йил 1 февралда тасдиқланган бўлиб, унга кўра 4 пост учун 2005 йил 1 февралдан ҳар ойга 4196040 сўмдан тўланиши кўзда тутилган. Иккинчи смета 2005 йил 27 апрелда тасдиқланган бўлиб, унга кўра 2005 йил 1 майдан бошлаб 4 пост учун ойига 5034080 сўмдан тўлаш келишилган.

Даъвогар даъво аризасида қўриқлаш объекти ўта муҳим объектларга киришини, 4 та постда 6 кишидан шахсий таркиб қўриқлаш ишларини олиб борганлиги сабабли 38326680 сўм қарздорлик вужудга келганлигини, жавобгар бир неча мурожаатларни эътиборсиз қолдириб, қарзни тўламаганлигини билдириб, уни жавобгардан ундириб беришни сўраган.

Иш ҳолатларидан аниқланишича, биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси эса ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирган.

2005 йил 1 ноябрда тарафларнинг вакиллари 1-постдан ташқари, Яккабоғ туманидаги Хўжаабдужаббор, Даштува қишлоқларидаги ҳамда Чироқчи туманидаги Дурсун қишлоғида ташкил этилиши лозим бўлган 2, 3, 4-постларда қўриқлаш хизмати ходимларининг мавжуд эмаслиги, қўриқлаш ишлари йўлга қуйилмаганлиги тўғрисида далолатнома тузишган.

Жумладан, далолатномада 1-постда етти нафар ходим борлиги, қўриқлаш доимий ташкил қилинганлиги, Хўжаабдужаббор қишлоғида ташкил қилиниши лозим бўлган 2-постда ҳеч қандай постнинг бор-йўқлиги аниқланмаганлиги, қўриқлаш бўлими ходимлари йўқлиги, Даштува қишлоғида 3-пост ташкил қилиниши лозимлиги, лекин қўриқлаш пости топилмаганлиги, қўриқлаш ходимлари аниқланмаганлиги, Чироқчи тумани Дурсун қишлоғида бўлиши керак бўлган 4-постда ҳам аҳвол шу ҳолатда эканлиги, яъни 2, 3, 4-постларда октябрь ва ноябрь ойларида қўриқлаш ташкил қилинмаганлиги кўрсатилган.

Биринчи инстанция суди тасдиқланган сметалардан, Б.Шариповнинг билдиришномалари ҳамда 2005 йил 1 ноябрдаги далолатномалардан келиб чиқиб, 1-пост учун февраль, март ва апрель ойлари учун 1049010 сўмдан, майдан бошлаб ноябрга қадар 1258520 сўмдан, жами 11946670 сўм қарздорлик вужудга келган деб топган. Хўжаабдужаббор қишлоғида майдан сентябрга қадар 5 ой учун 1258520 сўмдан 6292600 сўм қарз вужудга келганлиги, жавобгар томонидан 9500000 сўм тўлаб берилганлиги кўрсатилиб, (18239270 - 9500000) даъво асосли равишда 8739270 сўмга қаноатлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтирилаётган ҳолатларни исботлаши керак.

Даъвогар шартномада келишилган 4 та пост амалда ташкил этилганлигини далиллар асосида тасдиқлаб бера олмаган. Кассация инстацияси судлов ҳайъатининг муҳокамасида кўрсатилган постлар дислокацияси 2004 йил учун имзоланган шартномадан келиб чи??ан ҳолда тузилган. Аммо 2005 йил учун тарафлар шартнома тузганларида жавобгар мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида ажралиб чи??ан бўлиб, бу шартнома асосида постларнинг дислокацияси тасдиқланмаган, 2, 3, 4-постлар қурилмаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 8-сон















Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск