ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 14.11.2005 й. 10-0510/7610-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

14.11.2005 й.

N 10-0510/7610


(КЎЧИРМА)



Юридик шахс муассиси ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси "Сардор" хусусий фирмаси манфаатини кўзлаган ҳолда хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Агротаъминот-БС" акциядорлик жамиятидан 1571140 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ажримига биноан иш юритиш тугатилган.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўзининг кассация шикоятида суд ажримини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра хўжалик судининг иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

1996 йил 10 апрелда "Сардор" хусусий фирмаси билан "Фермер" дўкони ўртасида қишлоқ хўжалик техникаларига эҳтиёт қисмлар етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар 1996 йил 12 июндаги 45-сонли юк хати орқали 1158550 сўмлик маҳсулотни жавобгарга етказиб берган. Жавобгар қарзни тўламаганлиги сабабли даъвогар берган даъво аризаси бўйича Жиззах вилоят хўжалик суди томонидан 115-сонли хўжалик иши юритилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Жавобгарнинг ҳисобида маблағи бўлмаганлиги сабабли 2002 йил 30 сентябрдаги ажрим асосида ундирувни жавобгарнинг мол-мулкига қаратиш ҳақида суд томонидан ижро варақаси берилган.

Даъвогар эса ушбу даъво талаби билан Тошкент шаҳар хўжалик судига мурожаат этиб, Жиззах вилоят хўжалик судининг 115-сонли иши бўйича жавобгарнинг тугатилганлиги сабабли шу суднинг ҳал қилув қарори ижро этилмаганлигини кўрсатиб, ушбу иш бўйича қарзни "Фермер" дўконининг таъсисчиси бўлган "Агротаъминот-БС" акциядорлик жамиятидан ундиришни сўраган.

Ваҳоланки, "Фермер" дўконининг Низомида кўрсатилганидек, дўкон юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 48-моддасида таъкидланганидек, ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бўлган бутун мол-мулки билан жавоб беради.

Шунингдек, "Фермер" дўконининг таъсисчиси бўлган "Агротаъминот-БС" акциядорлик жамияти шу дўконни ташкил этиш таъсис ҳужжатларига асосан дўконнинг мажбуриятлари бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Бинобарин, Фуқаролик кодекси 48-моддасининг 3-қисмига мувофиқ юридик шахс муассиси ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Ушбуга биноан ҳамда "Фермер" дўконининг ўз мажбуриятларини бажармаганлигидан келиб чи??ан низо муқаддам Жиззах вилояти хўжалик суди томонидан кўриб чиқилганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан иш юритишни тугатиш ҳақида асосли равишда ажрим чиқарилган.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, судлов ҳайъати суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 2-сон












Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск