ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.10.2005 й. 21-0502/1592-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.10.2005 й.

N 21-0502/1592


(КЎЧИРМА)



Темирйўлга қарашли асосий йўлдан келтирувчи йўл тармоғини амалдаги талаб доирасида сақлаш ва жорий таъмирлаш темирйўл ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси Бухоро-1 вагон депосининг манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятидан 2402060 сўм жарима ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Бухоро-1 вагон депоси ўзининг кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, кассация шикоятида ва эътирозномада келтирилган важларни муҳокама қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қоддиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига қараганда, "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик компаниясининг "Ўзтемирйўлюктранс" бошқармаси билан жавобгар ўртасида 2002 йил 1 апрелда темирйўл тармоғидан фойдаланиш тўғрисида 1266-сонли шартнома тузилган бўлиб, унда темирйўл тармоғининг эгаси жавобгарга фойдаланиш учун темирйўл тизими ажратган ва унинг масофаси Бинокор бекатининг 12-сон ўқидан бошланиши белгиланган.

Шунингдек, шартноманинг 14-параграфида юк қабул қилувчи ва юк жўнатувчи юкни юклаш ва тушириш пайтида вагонларнинг созлигини сақлаш, техник шартларини таъминлашлари лозимлиги ва уларнинг айби билан носозлик аниқланган ҳолатда жавобгар бўлишлари белгиланган.

Бинокор бекатининг темирйўлида 2005 йил 5 февралда 7 та вагоннинг йўлдан чиқиб кетиши натижасида улар носоз ҳолатга келган ва бу ҳақда темирйўл ходимлари ва жавобгар вакиллари иштирокида далолатномалар тузилган.

Далолатномаларда вагонларнинг йўлдан чиқиб кетишига темирйўл рельслари орасидаги масофанинг кенгайиб кетиши сабаб бўлганлиги қайд этилган.

Темирйўл уставининг 79-моддасида темирйўл бекатидан келтирувчи йўллар тизими корхона, ташкилотларга ва темирйўлларга тегишли эканлиги кўрсатилган бўлиб, шу модданинг 5-бандида бу тақсимлаш келтирувчи йўллар тизимини сақлаш ва уларда жорий таъмирлаш ишларини олиб боришлари лозимлиги кўрсатилган.

"Ўзтемирйўлюктранс" бошқармаси билан жавобгар ўртасида тузилган шартноманинг 1-параграфида жавобгарга ажратилган йўл тизими қисмининг чегараси белгиланган бўлиб, у 12-сон темирйўл ўқидан бошланиши кўрсатилган. Бироқ, 2005 йил 5 февралда содир бўлган ҳодиса, яъни вагонларнинг издан чиқиши Бинокор бекатидан 12-сон ўқигача бўлган масофада юз берган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг вакиллари томонидан ҳам тасдиқланган.

Темирйўл устави 90-моддасининг 3-қисмига кўра, темирйўлга қарашли асосий йўлдан келтирувчи йўл тармоғини амалдаги талаб доирасида сақлаш ва жорий таъмирлаш темирйўл ҳисобидан амалга оширилиши лозим. Бинобарин, рельслар оралиғи ўзгариб қолган бўлса-да, темирйўл ходимлари таъмирлаш ишларини олиб боришни таъминламаган. Демак, вагонларнинг издан чиқиб кетиб, шикастланишида темирйўл ходимларининг айби мавжуд бўлган.

Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори асосли ва қонуний қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни ўгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 1-сон













Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск