ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 25.07.2005 й. 10-0520-2011-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.07.2005 й.

N 10-0520-2011


(КЎЧИРМА)


Даъвогар хўжалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ёхуд даъводан воз кечишга ҳақли бўлиб, ушбу норма бошқа инстанцияларда иш кўрилаётганда қўлланилмайди.


Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги капитал қурилиш бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Ирмахсусқурилиш" бирлашмасидан 87813872 сўм асосий қарз, 43906936 сўм пеня, жами 131720802 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Даъвогар томонидан келтирилган кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво миқдорини 39809981 сўмга ўзгартириш ҳамда экспертиза тайинлаш йўли билан ишни қайта кўришга юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга биноан хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2001 йил 2 майда Чирчиқ шаҳридаги Мудофаа вазирлигига тегишли объектларни қуриш бўйича 45-сонли контракт тузилган. Унга биноан тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари расмийлаштирилган ва молиялаштириш очилган.

Шартномада буюртмачи ҳар ойнинг 10-санасигача қурилиш миқдорининг 20 фоизигача бўнак пули тўлаб бориши, қолган тўловлар ойма-ой қурилиш ишлари бажарилишига қараб тўлаб борилиши ва якуний ҳисоб-китоб қурилиш ишлари якунлангандан кейин тўлиқ амалга оширилиши кўрсатилган.

Даъвогар ушбу шартнома талабидан келиб чи??ан ҳолда қурилиш учун жавобгарга жами 163952866 сўм маблағ ўтказганлигини, бироқ жавобгар томонидан 87813872 сўмлик қурилиш ишлари бажарилмаганлигини кўрсатиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Аммо ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан тўлиқ бажарилган бўлиб, бу ҳолат тарафлар вакиллари томонидан ойма-ой тузиб борилган Ф-2 далолатномалари, 2001-2002 йиллар бўйича бажарилган қурилиш ишлари юзасидан тарафлар вакиллари томонидан тузилган солиштириш далолатномалари, ишчи гуруҳнинг низоли объектларда қурилиш ишлари бажарилганлиги ва уларнинг эътирозсиз қабул қилинганлиги ҳақида ҳамда қурилиш якунида, яъни 2002 йил 7 август ҳолатига, буюртмачи жавобгардан 130720009 сўм қарздор эканлиги ҳақидаги солиштириш далолатномаси билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 680-моддасида ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилиши кўрсатилган. Кодекснинг 646-моддасида эса буюртмачи бажарилган ишни пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум қилиши шартлиги кўрсатилган.

Қурилиш ишлари бажарилганлиги ва уларнинг қабул қилинганлиги ҳақидаги далолатномалардан кўринишича, ишлар буюртмачи томонидан 2002 йил 1 сентябрь ҳолатига эътирозсиз қабул қилиб олинган. Бинобарин, даъвогар томонидан 2004 йилда, шунингдек пудратчи иштирокисиз аниқланган камчиликлар биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда инобатга олинмаган ва даъво талаблари тўғри рад этилган.

Даъвогарнинг кассация шикоятида келтирган даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги талаби суд томонидан инобатга олинмайди, чунки Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддасида даъвогар хўжалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ёхуд даъводан воз кечишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини суднинг биринчи инстанциясида қўлланилиш амалиёти ҳақида"ги 2000 йил 28 январдаги 82-сон қарорининг 15-бандида бу норма бошқа инстанцияларда иш кўрилаётганда қўлланилмаслиги таъкидланган. Даъвогар кассация инстанциясида кўрсатган талаб билан фақат биринчи инстанцияда ва ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар мурожаат этиши мумкин эди.

Судлов ҳайъати хўжалик суди томонидан иш ҳолатлари тегишлича ва тўлиқ ўрганилиб, асослантирилган ва қонуний ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди ва уни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 10-сон











Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск