ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 18.07.2005 й. 11-0515/308-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.07.2005 й.

N 11-0515/308


(КЎЧИРМА)


Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бундай тартиб шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади.


"Биокимё" акциядорлик жамияти вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Бандихон УЧБ" билан тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан ундириш ҳақида тузилган 2003 йил 18 декабрдаги 294юр/15-сонли, 31 декабрдаги 7-юр сонли, 2004 йил 15 мартдаги 28-юр сонли, 19 мартдаги 170-сонли, 25 мартдаги 72-юр сонли шартномаларни бекор қилишни сўраган.

Суд томонидан "САВБ" акциядорлик жамияти, "Шаҳрисабз вино-ароқ" акциядорлик жамияти, "Денов вино-ароқ" акциядорлик жамияти ва "Орзу-КО" ишлаб чиқариш фирмаси қўшимча жавобгарлар сифатида жалб этилган.

Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.

"Биокимё" акциядорлик жамияти кассация шикоятини ва Тошкент вилоят прокуратураси Олий хўжалик судига кассация протестини бериб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўрашган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протести важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур хўжалик иши бўйича чиқарилган суд қарорларини бекор қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, "Биокимё" акциядорлик жамияти билан "САВБ" акциядорлик жамияти ўртасида 492-сонли, "Шаҳрисабз вино-ароқ" акциядорлик жамияти ўртасида Sқ31-сонли, "Денов вино-ароқ" акциядорлик жамияти ўртасида 478-сонли, "Орзу-КО" ишлаб чиқариш фирмаси ўртасида 524-сонли озуқали спирт етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилган.

Даъвогар ўз шартномавий мажбуриятини бажариб, озуқали спиртни сотиб олувчиларга етказиб берган. Бироқ, маҳсулот ҳақи олувчилар томонидан тўланмаганлиги сабабли ушбу тарафлар ҳамда "Бандихон УЧБ" ўртасида уч томонлама тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан ундириш ҳақидаги шартномалар тузилган.

Даъвогар хўжалик судига мурожаат этиб, тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан ундириш ҳақидаги ушбу шартномаларни бекор қилишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддаси 1-қисмида шартномалар қандай шаклда тузилган бўлса, уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилиши лозимлиги, шу модданинг 2-қисмида бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олгандан кейингина ёки таклифда кўрсатилган муддатда ёки ўттиз кунлик муддатда жавоб олмагандан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ваҳоланки, иш ҳужжатларида даъвогар томонидан Қонуннинг ушбу талаби бажарилганлиги, яъни хўжалик судига мурожаат этишдан олдин тарафларга шартномаларни бекор қилиш талаби билан мурожаат этилганлиги ҳақидаги ҳужжат мавжуд эмас. Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари ҳам бундай талабномани олмаганликларини тасдиқлашди.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 88-моддаси 5-бандига биноан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган тақдирда суд инстанциялари даъвони кўрмасдан қолдиришлари лозим эди.

Лекин ҳар икки суд инстанцияси томонидан Қонуннинг ушбу талабларига риоя қилинмаган ҳолда низо мазмунан кўриб чиқилган ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган, бу эса, ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 188-моддасига асосан суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлади.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, судлов ҳайъати вилоят хўжалик судининг қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 10-сон











Время: 0.0140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск