ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 23.03.2005 й. 19-0409/30022(2)-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.03.2005 й.

N 19-0409/30022(2)


(КЎЧИРМА)



Ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликларини аниқлаган буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни важ қилиб келтиришга ҳақли.


"М.Жаҳонгир" фермер хўжалиги хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - "Ангор тумани "Машина-трактор парки" ОАЖ томонидан тарафлар ўртасида механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан тузилган шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келтирилган 163724 сўм зарар суммасини ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилган. Унда жавобгар ўз вақтида ғаллани ўриб бермаганлиги натижасида кучли шамол эсиб ғалла нобуд бўлганлигини, иш ҳужжатлари суд томонидан тўлиқ ва атрофлича ўрганилмаганлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни ва янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантириш учун асос мавжуд эмас деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу Кодекснинг 236-моддасига кўра эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2004 йил 9 январда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан 114-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра жавобгар даъвогарнинг 10 гектар ер майдонидаги ғаллани ёқилғисиз 2004 йилнинг 2 чорагида ўриб бериш, даъвогар эса кўрсатилган хизматлар учун 522630 сўм, шундан 50 фоизини бўнак сифатида олдиндан тўлаш мажбуриятини олган.

Даъвогар шартномада белгиланган тўлов шартлари бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаган. Жавобгарнинг ҳисоб рақамига фақат 61076 сўм тўлаган. Шундай бўлса-да, жавобгар даъвогарнинг ер майдонидаги ғаллани белгиланган муддатда ўриб берган. Иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида 2004 йил 18 июнда ғаллани ўриш бўйича кўрсатилган хизматларни қабул қилиш далолатномаси мавжуд бўлиб, даъвогар кўрсатилган хизматларни камчиликларсиз қабул қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 646-моддасига кўра, ишни қабул қилишда унинг камчиликларини аниқлаган буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни важ қилиб келтиришга ҳақли.

Вилоят хўжалик суди иш ҳолатларидан келиб чиқиб, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажарганлигини инобатга олиб, асосли равишда даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилган.

Бундай ҳодда судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 6-сон












Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск