ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 28.02.2005 й. 20-0408/4479-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.02.2005 й.

N 20-0408/4479


(КЎЧИРМА)


Агарда тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақлидир.


"Жасмин престиж" хусусий ишлаб чиқариш фирмаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Жондор пахта тозалаш заводи" акциядорлик жамиятидан 43702675 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 5000000 сўм пеня ундирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

"Жасмин престиж" хусусий ишлаб чиқариш фирмаси кассация шикояти бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати иш материалларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантириб тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агарда тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақлидир. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.

Олий хўжалик суди Пленумининг 1999 йил 5 февралдаги "Хўжалик судлари томонидан Фуқаролик кодексининг жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 77-сонли қарорининг 4-банди 3-қисмига асосан, неустойка ҳатто қарз суммасидан ошиб кетмаганда ҳам, лекин унинг қарздор томонидан тўланиши унинг фаолиятини ёмон оқибатларга, ҳатто иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга олиб келиши мумкинлиги ҳолатларида неустойка камайтирилиши мумкин. Бундай ҳолатда неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Демак, биринчи инстанция суди юқорида кўрсатилган Кодекс ва Пленум қарорлари талабларига асосланган ҳолда тўғри ва асосли хулосага келган.

Судлов ҳайъати, қайд этилганлардан келиб чи??ан ҳолда биринчи инстанция суди ишдаги ҳужжатларга тегишли баҳо берганини инобатга олиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва ушбу иш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 5-сон











Время: 0.0138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск