ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 12.01.2005 й. 22-0404/2964-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.01.2005 й.

N 22-0404/2964


(КЎЧИРМА)


Ердан белгиланган мақсадларда фойдаланмаганлик, шу жумладан, давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган экинларни экиш ер ижараси шартномасини бекор қилишга асос бўлади.


Вилоят прокуратураси туман ҳокимлиги манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, туман ҳокимлиги ва "Омонбой-Бобожон" фермер хўжалиги ўртасида 2004 йил 16 мартда тузилган шартномани бекор қилишни ва фермер хўжалигини тугатишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгарнинг кассация шикоятида фермер хўжалигининг фаолият тури сабзавотчиликка ихтисослашганлиги, шунинг учун ер ижара шартномаси ҳам сабзавотчиликка мўлжаллаб тузилганлиги, аммо ажратилган ер сабзавотчилик учун яроқсиз бўлганлиги сабабли пахта ва дон экканлиги, тупроқнинг юқори шўрланганлиги, ерости сизот сувларининг тез кўтарилиб кетиши натижасида дон топшириш режаси бажарилмай қолганлиги, шундан сўнг буғдойдан бўшаган ерга шоли экканлигини, статистика органига ҳам маълумот тақдим этганлигини, судлар эса ишни кўришда бу ҳолатларни инобатга олмасдан, қарор қабул қилишганлигини билдириб, ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади:

биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда даъво талаблари қаноатлантирилган. Чунки жавобгар 2003 йилда давлатга пахта топшириш бўйича, 2004 йилда эса дон тошпириш бўйича контрактация шартномаларини бажармаган. Жумладан, 2003 йилда режада белгиланган 9 тонна пахта топшириш ўрнига 5,5 тонна топшириб, режани 61,1 фоизга бажарган, 2004 йилда эса режада 5,1 тонна дон топшириш белгиланган бўлса-да, у умуман бажарилмаган.

Ажратилган 5 гектар ер майдонининг 2 гектарига режада белгиланмаган шоли маҳсулоти эккан ва буғдой ўрнига 3 гектар ер майдонига такрорий шоли эккан. Ваҳоланки, вилоят ҳокимининг 2004 йил 24 июндаги 138-сонли қарорига асосан буғдой ўрнига такрорий шоли экиш тақиқланган.

Тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисидаги шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадларда фойдаланмаслик, шу жумладан, давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экиш ер ижара шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида"ги 115-сонли қарорининг 7-бандида фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланиши, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодекснинг 382-моддаси 2-қисмига кўра, фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ҳамда жавобгар раҳбарининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан жавобгар унга ажратилган ер участкасига режада белгиланмаган шоли маҳсулотини экканлиги тасдиқланган.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 4-сон













Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск