ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 10.11.2004 й. 19-0403/1591-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.11.2004 й.

N 19-0403/1591


(КЎЧИРМА)


Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товонини тўлаш) мажбуриятини олади.


Вилоят адлия бошқармаси якка тартибдаги тадбиркор Н.Зокиров манфаатида хўжалик судига жавобгарлар - "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекцияси Қумқўрғон туман бўлими, "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекцияси, "Ўзагросуғурта" ДАСК бошқарувига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Ўзагросуғурта" ДАСК Сурхондарё вилоят дирекциясининг 2003 йил 19 июндаги 83-сонли мажлис баёни қарорини бекор қилиш ҳамда 4400000 сўм суғурта товонини ва етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг 2004 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Ўзагросуғурта" ДАСК Сурхондарё вилоят дирекциясининг 2003 йил 19 июндаги 83-сонли мажлис баёни қарори ҳақиқий эмас деб топилган. "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекцияси Қумқўрғон туман бўлими ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркор Н.Зокиров фойдасига 4400000 сўм суғурта товони ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

Вилоят адлия бошқармаси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъво талабининг "Ўзагросуғурта" ДАСК Сурхондарё вилоят дирекциясини 2003 йил 19 июндаги 83-сонли мажлис қарорини бекор қилиш ва маънавий зарарни ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди:

иш ҳужжатларидан кўринишича, якка тартибдаги тадбиркор Н.Зокиров чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Қумқўрғон тумани бўлимидан 3 йил муддатга йиллик 30 фоиз устама билан 3500000 сўм кредит олиш учун мажбуриятнинг бажарилиши таъминоти сифатида учинчи шахс - Қумқўрғон туманидаги "Автомобилчи" кичик корхонасига қарашли, ўғли Б.Зокиров ижара асосида бошқариб келаётган 2001 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 19 АG 388 бўлган "Тико" русумли енгил автомобилни гаровга қўйган.

Н.Зокиров мазкур автоуловни 2002 йил 27 августда 4400000 сўмга суғурта қилдириб, "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Қумқўрғон туман бўлими билан 2002 йил 27 августда 36-сонли суғурта шартномаси тузган. Ушбу суғурта шартномасига асосан якка тартибдаги тадбиркор Н.Зокировга шу куни 000136-сонли суғурта полиси берилган ва Н.Зокиров томонидан 66000 сўм суғурта тўлови тўланган.

Ушбу автоулов 2002 йил 2 сентябрдаги нотариал шартномага асосан якка тартибдаги тадбиркор Н.Зокировнинг ўғли Б.Зокировга сотилган ва мазкур автоуловга 19 G 4322 давлат рақами берилган. Б.Зокиров бошқарувидаги "Тико" русумли мазкур автоулов Қашқадарё вилоятининг Де??онобод туманида автоҳалокатга учраган. Автоҳалокат натижасида автоулов бошқарувчиси Б.Зокиров ҳалок бўлган, автоулов эса бутунлай яроқсиз ҳолатга келган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекцияси Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи иштирокида автоуловга етказилган зарар қиймати 4330000 сўмни ташкил этиши аниқланиб, ушбу ҳолат маълумотнома билан расмийлаштирилган. Маълумотнома "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекцияси Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланган ва имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 915-моддасида мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олиши таъкидланган.

"Ўзагросуғурта" ДАСК бошқаруви 2004 йил 10 ноябрдаги 10-03/844-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Н.Зокировга 1000000 сўм атрофида суғурта товони тўлаб бера олишини билдирган.

Жавобгар вакиллари томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, юқорида қайд этилган 19 G 4322 давлат рақамли "Тико" русумли автоуловга йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар қийматини аниқлаш юзасидан 2004 йил 19 июлдаги 13-06/582-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Х.Сулаймонова номидаги Илмий-тадқиқот криминалистика марказига мурожаат қилинган. Мазкур хатга асосан Илмий-тадқиқот криминалистика маркази 2004 йил 12 августдаги 3264/13-сонли ёзма фикрни бериб, унда давлат рақами 19 G 4322 бўлган "Тико" русумли автоуловга йўл-траспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар миқдори 2570750 сўмни ташкил этиши қайд этилган.

Суғурта ҳодисаси содир бўлгандан сўнг якка тартибдаги тадбиркор Н.Зокировнинг суғурта товонини тўлаб беришларини сўраб ёзган аризаси "Ўзагросуғурта" ДАСК Сурхондарё вилоят дирекцияси томонидан 2003 йил 16 июндаги 83-сонли мажлис баённомаси қарори асосида рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 917-моддасида мол-мулкни суғурта қилиш юзасидан тушунча берилиб, унда мол-мулк унинг асралишидан қонун ҳужжатларига ёки шартномага асосланган манфаатга эга бўлган шахс (суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи) фойдасига унинг мулкдори, мол-мулкка нисбатан бошқа ашёвий ҳуқу??а эга бўлган шахс - ижарачи, пудратчи, сақловчи, воситачи ва бошқа шу кабилар фойдасига суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши мумкинлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 23-моддасида хўжалик суди иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишларни кўриши қайд этилган.

Мазкур ҳолатда суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз баёнотларида даъво аризада жавобгар сифатида қайд этилган "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекцияси Қумқўрғон туман бўлими ва "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекцияси мустақил юридик шахс эмаслиги, уларнинг юқори ташкилоти "Ўзагросуғурта" ДАСК бошқаруви эканлигини таъкидлаганлар.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 86-моддаси 1-қисми, 1-бандида низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилиши лозимлиги қайд этилган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати вилоят адлия бошқармасининг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини эса ўзгартириб, даъвони қисман қаноатлантиришни, "Ўзагросуғурта" ДАСК бошқаруви ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркор Н.Зокиров фойдасига 2570750 сўм суғурта товонини ундиришни, жавобгарлар - "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекцияси Қумқўрғон туман бўлими ва "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг Сурхондарё вилоят дирекциясига нисбатан иш юритишни тугатишни лозим деб топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 4-сон














Время: 0.0107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск