ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 02.07.2004 й. 10-0317/57-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

02.07.2004 й.

N 10-0317/57


(КЎЧИРМА)


Қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ, қарз банк ёки бошқа кредит муассасалари орқали ундириб олиниши шарт бўлишига қарамай, даъвогар жавобгардан қарзни ундириб олиш учун банк ёки бошқа кредит муассасаларига мурожаат этмаган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади.


"Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" акциядорлик жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Б.К.Интранс" акциядорлик жамияти (хусусий корхона) ҳисобидан 42681600 сўм асосий қарз ва 21340800 сўм пеня ундириб беришни сўраган. "Б.К.Интранс" акциядорлик жамияти эса қарши даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, даъвогардан 78960000 сўм зарарни ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман, қарши даъво эса тўла қаноатлантирилиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 27742080 сўм ундирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъво кўрмасдан қолдирилиб, қарши даъво рад этилган.

"Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" акциядорлик жамияти ўзининг кассация шикоятида апелляция инстанциясининг қарорини қисман бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди:

ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида 1996 йил 18 мартда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилган. Шартномада даъвогарга автомобиль воситаларини етказиб бериш, жавобгарга маҳсулот ҳақини шартномада назарда тутилган тартибда тўлаш, Молия вазирлигига эса, республика валюта жамғармасига олинган кредитларни қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўриш мажбурияти юклатилган. Аммо жавобгар томонидан ўз вақтида қарзлар қайтарилмаганлиги сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан асосий қарзни ва пеня ундиришни сўраган.

Апелляция инстанцияси даъвогарнинг даъво талабини кўрмасдан қолдириб, тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 88-моддаси 4-бандида қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ қарз банк ёки бошқа кредит муассасаси орқали ундириб олиниши шарт бўлишига қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банк ёки бошқа кредит муассасасига мурожаат этмаган бўлса, даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 28 февралдаги "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва унинг маҳсулотларини сотишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 77-сонли қарорининг 3-банди иккинчи қисмида Хоразм АИБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иштирокида юк автопоездлари харидорлари билан улардан Хоразм АИБнинг тегишли қарз маблағлари ўз вақтида тўланишини таъминлайдиган тўловларни миллий валютада ундириб олиш юзасидан шартномалар тузиш лозимлиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида 1996 йил 18 мартда тузилган шартноманинг иккинчи хатбоши 7-бандида ҳам Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан сотиб олувчининг (жавобгарнинг) ҳисоб рақамидан акцептсиз ундириш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши лозимлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 23 январдаги МА/15-01-07/22-сонли хатида ҳам республика валюта фондига ундириладиган кредит пулларни ундириш учун чора-тадбирлар кўриш кераклиги даъвогарга тушунтирилган. Даъвогар эса даъво талабининг ҳисобида немис маркасини Марказий банкнинг курси бўйича ундиришни сўраган. Даъвогар талаб қилган қарз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобига ундирилиши лозимлиги сабабли даъвогар Молия вазирлигига мурожаат қилиши шарт.

Қарши даъво талаби бўйича даъвогар ва жавобгар апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлмаганлиги ҳамда апелляция инстанцияси суди қарши даъво талабини рад этишда моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаганлигини ҳисобга олиб, судлов ҳайъати қарорнинг бу қисмини ҳам ўз кучида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 2-3-сон












Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск