ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.07.2010 й. 10-0913/16289-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.07.2010 й.

N 10-0913/16289


(КЎЧИРМА)




Ҳуқуқлари бузилган шахс ўзига етказилган зарар суммасининг тўла қопланишини талаб қилишга ҳақли


"ХХI аср" фермер хўжалиги (бундан буён матнда - фермер хўжалиги) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгарлар - "Ташсельмаш-Агрокапитал" шўъба корхонаси (бундан буён матнда - шўъба корхона) ҳамда "Тошқишлоқмаш" ОАЖга нисбатан, ДТ Халқ банки Қарши шаҳар ва Косон туман филиалларини учинчи шахс сифатида кўрсатган ҳолда тарафлар ўртасида тузилган 2008 йил 20 мартдаги 19-сонли шартномани ва унга қўшимча қилинган 2008 йил 15 июлдаги келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда жавобгарлардан 111900000 сўм асосий қарз, 20880000 сўм кредит фоизи, 20880000 сўм зарар суммасини ундиришни сўраган.

Ишни судда кўриш давомида даъвогар судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2008 йил 20 мартдаги "Тошқишлоқмаш" ОАЖ, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган 19-сонли шартномани бекор қилишни, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 15 июлда тузилган 19-сонли шартномага қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топишни, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 20 мартда тузилган 19/23а-сонли шартномани ва ушбу шартномага 2008 йил 15 июлда тузилган қўшимча келишувни ҳамда шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2009 йил 2 июлдаги 19/23-сонли шартномага қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топишни, шўъба корхона ва "Тошқишлоқмаш" ОАЖдан фермер хўжалиги фойдасига 111 900 000 сўм асосий қарзни, 28 111 756 сўм банк фоизини ҳамда кредит фоизини тўлаш оқибатида етказилган 28 111 756 сўм зарарни ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, 2008 йил 20 мартдаги "Тошқишлоқмаш" ОАЖ, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган 19-сонли шартнома бекор қилинган, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2008 йил 15 июлдаги 19-сонли шартномага қўшимча келишув, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасидаги 2008 йил 20 мартдаги 19/23а-сонли шартнома ва ушбу шартномага 2008 йил 15 июлдаги қўшимча келишув ҳамда шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2009 йил 2 июлдаги 19/23-сонли шартномага қўшимча келишувлар ҳақиқий эмас деб топилган, шўъба корхонадан фермер хўжалиги фойдасига 28111756 сўм банк фоизи ҳамда 28111756 сўм зарар ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Тошқишлоқмаш" ОАЖ, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 20 мартда 19-сонли шартнома тузилган.

Шартномага кўра, шўъба корхона фермер хўжалигига баҳоси 111900000 сўм бўлган "Беларус 1222" русумли бир дона тракторни етказиб бериши лозим бўлган.

Шартномага асосан фермер хўжалиги 2008 йил 14 июлда олдиндан 100 фоизли тўлов сифатида шўъба корхона ҳисобига 111900000 сўм ўтказиб берган.

Бироқ, шўъба корхона шартнома шартини бажармасдан, тракторни ўз вақтида фермер хўжалигига етказиб бермаган.

Шундан сўнг, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида юқорида қайд этилган 2008 йил 20 мартдаги 19-сонли шартномага қўшимча сифатида 2008 йил 20 мартда 19/23а-сонли шартнома, 2008 йил 15 июлда ва 2009 йил 2 июлда қўшимча келишувлар имзоланган.

Шўъба корхона раҳбари М.Ф.га нисбатан шартнома ижроси ва унга қўшимча равишда тузилган келишувлар юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман жиноят ишлари бўйича судининг 2010 йил 25 мартдаги ҳукми билан шўъба корхонанинг собиқ раҳбари М.Ф. озодликдан маҳрум этилган ҳамда ундан фуқаровий даъвогар - фермер хўжалиги фойдасига 111900000 сўм ундирилган. Судланувчи М.Ф.га тегишли шўъба корхона ҳудудида сақланаётган 145780809 сўмлик асбоб-ускуналар фермер хўжалигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмида жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурий эканлиги белгиланган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди томонидан шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 15 июлда тузилган 19-сонли шартномага қўшимча келишувни, шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасидаги 2008 йил 20 мартдаги 19/23а-сонли шартнома ва ушбу шартномага 2008 йил 15 июлда тузилган қўшимча келишув ҳамда шўъба корхона ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2009 йил 2 июлдаги 19/23-сонли шартномага қўшимча келишувларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабларини асосли равишда қаноатлантирган ҳамда даъво талабининг 111900000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни тўғри рад этган.

Фермер хўжалиги томонидан шўъба корхона ва "Тошқишлоқмаш" ОАЖга 2009 йил 10 сентябрда 12-сонли талабнома юборилиб, унда тарафлар ўртасида 2008 йил 20 мартда тузилган 19-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартнома шартлари жавобгар томонидан бузилганлиги сабабли мазкур шартномани бекор қилиш сўралган.

Даъвогарнинг мазкур талабномаси жавобгарлар томонидан жавобсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига мувофиқ, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифига иккинчи тарафдан рад жавоби олгандан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.

Бундан келиб чиқадики, даъво талабининг 2008 йил 20 мартдаги 19-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги қисми биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда қаноатлантирилган.

Даъвогарнинг даъво аризасида 2008 йил 20 мартдаги 19-сонли шартнома юзасидан трактор сотиб олиш учун 111900000 сўм пул маблағини ДТ Халқ банки Қарши филиалидан 2008 йил 10 июлдаги кредит шартномаси асосида олганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги оқибатида у банк муассасасига ўтган вақт давомида жами 28111756 сўм кредит фоизини тўлаб, зарар кўрганлигини билдирган ҳамда ушбу зарар суммаси, шунингдек Фуқаролик кодексининг 327-моддасига мувофиқ 28111756 сўм банк фоизини ҳам ундириш сўралган.

Фуқаролик кодексининг 14-моддасига мувофиқ, ҳуқуқлари бузилган шахс ўзига етказилган зарар суммасининг тўла қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Мазкур Кодекснинг 327-моддасида эса, бошқа шахслар ўзганинг пул маблағларидан ноқонуний фойдаланганлик учун ушбу суммага фоиз тўлаши кераклиги белгиланган.

Тарафлар ўртасида тузилган 2008 йил 20 мартдаги 19-сонли шартноманинг 6.3-бандида шўъба корхона томонидан ушбу шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан таъсисчи кафолат бериши белгиланган.

Бироқ, таъсисчи "Тошқишлоқмаш" ОАЖ томонидан қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан кафолат бермаган.

Шу сабабдан, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 28111756 сўм банк фоизи ҳамда 28111756 сўм зарар суммасини фақат қарздор шўъба корхонадан ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириб, асосли хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланиши лозим бўлган 1119000 сўм давлат божи фермер хўжалигидан ундирилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 7-сон



















Время: 0.0286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск