ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 02.05.2012 й. 22-1105/1175-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

02.05.2012 й.

N 22-1105/1175


(КЎЧИРМА)




Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак


Даъвогар - "Asaka" давлат-акциядорлик тижорат банки Хоразм филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Рустам Шаҳзодбек" фермер хўжалиги ҳамда "Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик компанияси Хоразм вилоят дирекцияси ҳисобидан солидар тартибда 5128163 сўм асосий кредит қарзи ва унга ҳисобланган 7166 сўм фоизни ундиришни сўраган.

Суднинг 2011 йил 2 февралдаги ажрими билан "Asaka" давлат-акциядорлик тижорат банки ишга даъвогар, 2011 йил 17 февралдаги ажрими билан "Ўзагросуғурта" ДАК эса жавобгар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 5128163 сўм кредит қарзи, 7166 сўм кредит фоизи, 5000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг "Ўзагросуғурта" ДАКга нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида биринчи инстанция суди томонидан даъво талабидаги қарздорлик "Asaka" давлат-акциядорлик тижорат банки фойдасига ундирилмасдан, унинг филиали фойдасига ундирилганлиги асос қилиб келтирилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация протести важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади:

иш ҳужжатларидан кўринишича, банк томонидан тарафлар ўртасида 2010 йил 2 апрелда тузилган 2010-83-сонли кредит шартномасига асосан "Рустам Шаҳзодбек" фермер хўжалигига давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини контрактация шартномаси бўйича 2009 йилда етиштириладиган пахта ҳосили қийматининг 60 фоизигача йиллик 3 фоиз устама тўлаш ҳамда 2010 йил 31 декабрга қайтариш шарти билан 33168300 сўм кредит маблағлари ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судига тааллуқлидир.

Биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида "Asaka" давлат-акциядорлик тижорат банкини даъвогар, "Ўзагросуғурта" ДАКни эса жавобгар сифатида ишга жалб қилиш масаласини ҳал этиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Бироқ, суд қарори асосида даъво талабидаги қарздорликни мустақил юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиал фойдасига ундириш лозимлигини ҳал қилув қарорида асослаб бермасдан, хатога йўл қўйган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 47-моддасининг иккинчи қисмига кўра, филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан, ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Судлар томонидан ХПКнинг 136-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорлар қабул қилиш мумкин эмас. Бироқ, суд томонидан мазкур Пленум қарори талабларига риоя этилмаган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги "Asaka" давлат-акциядорлик тижорат банки Хоразм вилоят филиали фойдасига қарзни ундиришга доир қисмини "Asaka" давлат-акциядорлик тижорат банки фойдасига ундирилсин деб ўзгартиришни, кассация протестини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 8-сон

















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск