ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 18.04.2012 й. 13-1107/8478-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.04.2012 й.

N 13-1107/8478


(КЎЧИРМА)




Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозим


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank" Жиззах минтақавий филиали (бундан буён матнда - банк филиали) манфаатида "Asl qurilish invest" ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш хусусий корхонаси (бундан буён матнда - хусусий корхона) ҳамда "Dream-Ғу" кўп тармоқли хусусий ишлаб чиқариш фирмасига (бундан буён матнда - хусусий фирма) нисбатан судга мурожаат қилиб, банк филиали билан хусусий корхона ўртасида 2010 йил 16 сентябрда тузилган 89-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда хусусий корхона мол-мулки ва хусусий фирма ҳисобидан солидар тартибда 215355151 сўм кредит қарзи, 3286952 сўм кредит фоизи, 5625000 сўм қўшимча фоиз, 23000000 сўм жарима, 741801 сўм палата харажатларини ундиришни сўраган.

Суднинг ажрими билан ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank" ишга даъвогар сифатида жалб қилинган.

Суднинг ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланиб, хўжалик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг 741801,32 сўм палата харажатлари асоссиз равишда жавобгар зиммасига юклатилганлиги, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримнинг хулоса қисмида келишув битимининг барча шартлари кўрсатилмаганлиги, тарафлар ўртасида давлат божи нотўғри тақсимланганлиги асос қилиб келтирилиб, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримни бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ажримни бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк филиали билан хусусий корхона ўртасида 2010 йил 16 сентябрда 89-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, хусусий корхонага намунавий лойиҳа асосида қурилаётган уй-жойларга қурилиш материаллари сотиб олиш ва кўрсатиладиган хизматлар учун 1 йил муддатга 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 250000000 сўм кредит ажратилган.

Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2010 йил 16 сентябрда банк, хусусий корхона ҳамда хусусий фирма ўртасида тузилган кафиллик шартномасига кўра хусусий фирма (кафил) хусусий корхона томонидан кредитдан бўлган қарз ўз вақтида банкка қайтарилмаган тақдирда 250000000 сўмни банкка тўлаш мажбуриятини олган.

Бироқ, хусусий корхона ва хусусий фирма томонидан кредит ва кафиллик шартномаси мажбуриятлари ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси банк филиали манфаатида хўжалик судига даъво аризаси киритиб, банк филиали ва хусусий корхона ўртасида 2010 йил 16 сентябрда тузилган 89-сонли кредит шартномасини бекор қилишни ҳамда асосий қарздор ва кафил ҳисобидан солидар тартибда асосий кредит қарзи, унга ҳисобланган фоиз, жарималар, шунингдек 741801,32 сўм палата харажатларини ундиришни сўраган. Суд томонидан тасдиқланган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлиб, хусусий корхонанинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган.

"Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш палатанинг вазифаларидан ҳисобланади.

Иш ҳужжатларида палата томонидан юридик хизмат кўрсатилганлиги учун 741801,32 сўм пул маблағлари банк филиали томонидан қайси ҳужжат асосида палатага тўлаб берилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигига қарамасдан, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг 2-бандида палата томонидан юридик хизмат кўрсатилганлиги учун 741801,32 сўм харажат қарздор зиммасига юкланган.

Шунингдек, келишув битимининг 5-бандида хўжалик иши кўрилганлиги юзасидан тўланадиган суд харажатларини хусусий корхона ва хусусий фирма солидар тартибда тўлаб беришни ўз зиммасига олган бўлса-да, суд ажрими асосида давлат божи фақат хусусий корхона зиммасига юкланиб, унинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган.

Бундан ташқари, келишув битимининг хулоса қисмида келишув битимининг барча шартлари баён этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 17-бандида келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ажримини бекор қилишни, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди тарафларнинг важларига ва ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 9-сон




Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск