ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 13.04.2011 й. 10-1014/17965-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

13.04.2011 й.

N 10-1014/17965


(КЎЧИРМА)




Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак


Даъвогар - "Titan-ММК" МЧЖ жавобгарлар - МЧЖ шаклидаги "Nur-Маks" Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси (бундан буён матнда Қўшма корхона деб юритилади), "Оybek-Маrjona-Ғауz" кўп тармоқди хусусий ишлаб чиқариш корхонаси (КТХИЧК), "Savdogarbank" ОАТБ Қашқадарё вилоят бўлимига (бундан буён матнда Банк деб юритилади) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2009 йил 25 ноябрда тузилган кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суднинг 2010 йил 10 ноябрдаги ажрими билан ишга "Savdogarbank" ОАТБ жавобгар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 4 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2002 йил 17 сентябрдаги 97-сонли қарори билан рўйхатга олинган Қўшма корхона Низомининг 8.2-бандида жамият устав фонди 254030 АҚШ долларини ташкил этиши қайд этилган. Унда "Аmid LTD" компаниясининг улуши 177820 АҚШ доллари - Қўшма корхона устав фондининг 70 фоизини, "Мikotem" ОАЖнинг улуши 76210 АҚШ доллари - Қўшма корхона устав фондининг 30 фоизини ташкил этиши кўрсатилган.

Қўшма корхона таъсисчиларининг 2004 йил 25 октябрдаги 10-сонли қарори билан корхона уставининг 1.3.2-бандига ўзгартириш киритилиб, унда "Titan-ММК" МЧЖ "Мikotem" ОАЖнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши қайд этилган ва мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 12 ноябрда 1052-рақам билан рўйхатга олинган.

Аниқланишича, Банк билан "Оybek-Маrjona-Ғауz" КТХИЧК ўртасида 2007 йил 3 декабрда тузилган 159-сонли кредит шартномасига асосан Банк томонидан "Оybek-Маrjona-Ғауz" КТХИЧКга 2 йиллик муддатда қайтариш шарти билан 300 000 000 сўм кредит ажратилган.

Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2009 йил 15 ноябрда Банк, "Оybek-Маrjona-Ғауz" КТХИЧК ҳамда Қўшма корхона ўртасида тузилган кафиллик шартномасига кўра, Қўшма корхона (кафил) "Оybek-Маrjona-Ғауz" КТХИЧК томонидан кредитдан бўлган қарз ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда 300 000 000 сўмни Банкка тўлаш мажбуриятини олган.

"Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 44-моддасининг тўртинчи қисмида жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг йигирма бешдан то эллик фоизгачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жамият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкинлиги қайд этилган.

Шунингдек, Қўшма корхона уставининг 22.2-бандига кўра, йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан кдбул қилинади.

Низоли кафиллик шартномаси йирик битимлар турига киришига қарамасдан, Қўшма корхона раҳбари ўз ваколат доирасидан четга чиқиб, уни имзолаган.

Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномаси жамият таъсисчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этганлиги сабабли, жамият иштарокчиси "Titan-ММК" МЧЖ ушбу кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасига асосан, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлса, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Юқорида қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига асосан даъвони қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Банкнинг кассация шикоятидаги биринчи инстанция суди томонидан ишга ойдинлик киритиш учун кафиллик шартномасини имзолаган Қўшма корхона раҳбари гувоҳ сифатида чақирилмаганлиги, кафилнинг мол-мулки қиймати 2009 йил 25 ноябрдан олдинги даврлардаги ҳисоботларда тўғри акс эттирилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун кафил жойлашган жойдаги туман ДСИдан мутахассис жалб қилинмаганлиги, шунингдек "Titan-ММК" МЧЖ раҳбари кафиллик шартномаси тузилган пайтда кафилнинг барча молиявий хўжалик фаолиятини назорат қилиб турганлиги сабабли, у кафиллик шартномаси тузилганлигидан хабардор бўлиши мумкинлиги ҳақида келтирган важлари асоссиздир. Чунки, Банк томонидан кафиллик шартномасини тузиш жараёнида кафил Қўшма корхона раҳбарининг кафиллик шартномасини имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиши зарур эди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Банк низоли шартнома қонун талаби асосида тузилганлигини исботлаб бермаган.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини Банк зиммасига қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 11-сон



















Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск