ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 26.12.2007 й. 11-0722/3209, 11-0605/9689-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.12.2007 й.

N 11-0722/3209,

11-0605/9689


(КЎЧИРМА)




Гаров тўғрисидаги шартномада томонларнинг номи, жойлашган манзили (яшаш жойи), гаров тури, гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати, гаровга қўйилган мол-мулкнинг рўйхати, шунингдек томонларнинг келишувига кўра эришилган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши зарур. Унда гаровга қўйилган мол-мулк томонларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши шарт


Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси АТ "Ипотека банк", учинчи шахс "Авлиё Шавкат ота" хусусий фирмаси, Тошкент вилояти, Паркент туманидаги "Ихтисослашган кўчма механизациялашган колоннаси" ОАЖ жавобгарлар - Паркент туман давлат нотариал идораси, АТ "Саноатқурилишбанк", "Заркент" хусусий фирмаси, "Сафар бизнес сервис" МЧЖга нисбатан Тошкент вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2005 йил 7 февралда тузилган гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Паркент туман давлат нотариал идораси нотариуси гаров шартномаси нусхалари имзоланаётганида гаров шартномасининг битта нусхасига имзони мулк эгаси қўймаганлигини тасдиқлади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2003 йил 22 апрелда АТ "Ипотека банк" ва "Авлиё Шавкат ота" хусусий фирмаси ўртасида 41-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, "Ипотека банк" "Авлиё Шавкат ота" хусусий фирмасига салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун 299,4 млн. сўм йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит ажратган.

Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида "Заркент" хусусий фирмаси билан 2003 йил 22 апрелда 41-сонли кафиллик шартномаси тузилган.

Ажратилган кредит маблағлари ҳисобига "Авлиё Шавкат ота" хусусий фирмасига "Интер" хусусий фирмаси томонидан 2003 йил 1 апрелдаги 10-сонли шартномага асосан, 2003 йил 8 июнда 122-сонли счёт-фактура билан салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ускуналари етказиб берилиб, минерал сув ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

2004 йил 20 сентябрда АТ "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Сафар бизнес сервис" МЧЖ ўртасида 1-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига асосан АТ "Ўзсаноатқурилишбанк" "Сафар бизнес сервис" МЧЖга 100 млн. сўм кредит ажратиш, қарздор ўз навбатида ажратилган кредит маблағларини фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган.

Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида "Заркент" хусусий фирмасига тегишли бўлган 146,5 млн. сўм миқдоридаги ишлаб чиқариш биноси ва "Авлиё Шавкат ота" хусусий фирмаси томонидан "Ипотека банк" ажратган кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ускуналари гаровга олинган ва ушбу гаров шартномаси Паркент туман давлат нотариал идораси томонидан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 28 апрелда тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларининг нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги қўлланманинг 36-бандида кўрсатилишича, давлат нотариуси битимларни тасдиқлашда битим (шартнома) предмети нимадан иборатлиги ва унинг таркиби ва лозим бўлса, жойлашган манзили, битим (шартнома) предметининг уни бошқа шахсга ўтказувчига нима асосда тегишли эканлиги ва бу ҳужжатларнинг ким томонидан ва қачон берилганлигини текшириб чиқиши кераклиги белгиланган бўлса-да, 2005 йил 7 февралда тасдиқланган гаров шартномаси қонунда белгиланган нотариал шаклга риоя қилинмасдан тузилган, яъни, гаровга олинаётган салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ускуналари қаерда жойлашганлиги, қуввати, қачон ва қаерда ишлаб чиқарилганлиги ва бошқа ўзига хос техник аломатлар аниқланмаган.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига мувофиқ битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 13/150-сонли қарорининг 16-бандида гаров тўғрисидаги шартномада гаровга қўйилган мол-мулкнинг хусусий аломатлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса, бундай шартнома тузилган деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

"Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан гаров тўғрисидаги шартномада томонларнинг номи, жойлашган манзили (яшаш жойи), гаров тури, гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати, гаровга қўйилган мол-мулкнинг рўйхати, шунингдек томонларнинг келишувига кўра эришилган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши зарур. Унда гаровга қўйилган мол-мулк томонларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши шарт.

Бундан ташқари, 2005 йил 7 февралда гаров шартномасини тасдиқлаган Паркент туман давлат нотариал идорасининг нотариусига нисбатан 2006 йил 13 февралда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 205-моддаси иккинчи қисмининг "а" ва "б" бандлари, 209-моддасининг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган ва дастлабки тергов натижаларига кўра 2005 йил 7 февралда тасдиқланган гаров шартномасининг сохта ҳужжатлар асосида расмийлаштирилиб тасдиқланганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига асосан жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

Мазкур ҳолатда кассация инстанцияси суди кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 5-сон











Время: 0.0309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск