ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 21.11.2006 й. 190602/2300-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.11.2006 й.

N 190602/2300


(КЎЧИРМА)




Қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб қолаверадилар


"Ўзсаноатқурилишбанк" Шарғун филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сариосиё тумани "Шаробсавдобаза" шўъба корхонаси ва "Денов вино ароқ" ОАЖдан 66499000 сўм кредит, 17025240 сўм кредит фоизи ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Қўшимча жавобгар "Денов вино ароқ" ОАЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, чунки "Денов вино ароқ" ОАЖнинг бош муҳандиси корхона раҳбари меҳнат таътилига чи??ан пайтда кафиллик шартномасини имзолаш ваколатига эга бўлмаган ҳолда, Сариосиё тумани "Шаробсавдобаза" шўъба корхонасининг кредит шартномаси юзасидан тузилган кафиллик шартномасини имзолаб берганлигини, суд тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг ҳақиқий эмаслигини эътиборга олмасдан, "Денов вино ароқ" ОАЖнинг асоссиз равишда солидар жавобгарликка тортилганлигини билдириб, "Денов вино ароқ" ОАЖни жавобгарликдан озод қилиб, ҳал қилув қарорининг қўшимча жавобгарга тегишли қисмини ўзгартиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, "Ўзсаноатқурилишбанк" Шарғун филиали ва Сариосиё тумани "Шаробсавдобаза" шўъба корхонаси ўртасида бир йил муддатга йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан 2005 йил 30 июнда 31-сонли кредит шартномаси тузилиб, шу кунги 241-сонли тўлов топшириқномаси билан қарздорга 70000000 сўм кредит ажратилган.

Кредитнинг қайтарилиши таъминоти сифатида "Ўзсаноатқурилишбанк" Шарғун филиали ва "Денов вино ароқ" ОАЖ ўртасида 2005 йил 16 июнда 98875000 сўмга 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган.

"Денов вино ароқ" ОАЖ раиси меҳнат таътилига чи??анлиги учун жамият раиси вазифасини вақтинча бажариб туриш вазифаси бош муҳандис зиммасига юклатилганлиги сабабли, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномаси бош муҳандис томонидан имзоланган.

Бундан ташқари, Сариосиё тумани "Шаробсавдобаза" шўъба корхонасининг кредит қайтарилиши таъминотига "Денов вино ароқ" ОАЖ балансида турган қиймати 126335873 сўмлик Жарқўрғон вино пунктини гаровга қўйишга розилик бериш ҳақида "Денов вино ароқ" ОАЖ Кузатув Кенгашининг 2005 йил 16 июндаги 2-сонли қарори қабул қилинган. Бундай ҳолда, биринчи инстанция суди "Денов вино ароқ" ОАЖни асосли равишда жавобгарликдан озод қилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 252-моддасига кўра қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб қолаверадилар.

Судлов ҳайъати баён этилганларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ҳамда қўшимча жавобгар томонидан почта харажатлари тўланганлигини инобатга олиб, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 54000 сўм давлат божини қўшимча жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 12-сон
















Время: 0.0364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск