ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 14.09.2005 й. 19-0509/2205-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

14.09.2005 й.

N 19-0509/2205


(КЎЧИРМА)




Процессуал ҳуқуқ нормалари бузилиши ёки нотўғри қўлланиши, бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.


Даъвогар - "Абдурайимбобо" фермер хўжалиги судга мурожаат қилиб, жавобгар - АТ "Пахтабанк"дан 7500000 сўм пеня ундириш ва "Улгуржи чакана матлубот савдо" МЧЖга қарашли "Минимаркет" биносидан жавобгарни кўчиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган, яъни даъвонинг жавобгарни "Минимаркет" биносидан кўчириш қисми қаноатлантирилиб, пеня ундириш қисми рад қилинган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

"Улгуржи чакана матлубот савдо" МЧЖ томонидан келтирилган кассация шикоятида гаровга қўйилган "Минимаркет" биносини сотиш бўйича электрон биржада тузилган шартнома прокурорнинг протести асосида "Агросаноатбиржаси" Сурхондарё вилоят бўлимининг низоларни ҳал қилиш ҳайъати томонидан бекор қилинганлиги, "Минимаркет" биносини гаровга қўйишда жамият таъсисчиларининг розилиги олинмаганлиги, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан гаровга қўйилган кўчмас мулкни реализация қилиш кимошди савдолари орқали амалга оширилиши белгиланганлиги, аммо бино биржа савдоларида сотилганлиги кўрсатилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Вилоят прокурори ўринбосари томонидан келтирилган кассация протестида суд томонидан низо шошма-шошарлик билан кўрилганлиги, натижада иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва "Гаров тўғрисида"ги Қонунида гаровга қўйилган кўчмас мулк фақат суднинг қарорига ёки тарафларнинг келишувига асосан нотариал тасдиқланган шартномага асосан сотилиши белгиланганлиги, аммо суд ушбу ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, бундан ташқари, даъво талабларининг пеня қисми ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ундирилиши кўрсатилиб, хулоса қисмида эса рад қилинганлиги, бу эса ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигига олиб келганлиги кўрсатилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатларни, кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман, протестни тўлиқ қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Биринчи инстанция суди жавобгар - "Улгуржи чакана матлубот савдо" МЧЖ кредитни ўз вақтида қайтариш чораларини кўрмаган, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган, гаров шартномаси шартларига кўра, кредит ўз вақтида қайтарилмаса, гаровга қўйилган мулк банк ихтиёрига ўтиши ҳамда банк мулкни сотиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган ва банк ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб гаровга қўйилган мулкни даъвогарга сотган деб, жавобгарни бинодан кўчириш тўғрисидаги талабни қаноатлантирган.

Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди АТ "Пахтабанк" ва "Улгуржи чакана матлубот савдо" МЧЖ ўртасида 2004 йил 28 августда тузилган ипотека шартномаси шартларига ҳуқуқий баҳо бермасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни ўрганмасдан, даъвонинг бинодан кўчириш қисмини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, шартноманинг 7.3 ва 7.4-бандларида кредиторнинг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мулк қийматидан қандай тартибда қаноатлантирилиши лозимлиги белгиланган. Унга кўра, кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қаноатлантирилади.

Бундан ташқари, даъвогарнинг "Минимаркет" биносига бўлган мулк ҳуқуқи даъвогарга шартнома тузилган ва тўловлар тўлиқ амалга оширилган вақтдан бошлаб ўтган деган важлари ҳам асослантирилмаган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддасига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Ушбу Кодекснинг 185-моддаси 2-қисмига кўра, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи шартнома давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин вужудга келади. Суд эса ушбу ҳолатларни текширмасдан, даъвогарнинг "Минимаркет" биносига бўлган ҳуқуқи вужудга келган ёки келмаганлигини аниқламасдан, ФКнинг 228-моддасига асосланиб, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли, деган хулосага келган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида кўчмас мулкка бўлган даъвогарнинг мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас ва суд уларни талаб қилиб олиш чораларини кўрмаган.

Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида даъвогарнинг АТ "Пахта-банк"дан 7500000 сўм пеня ундириш талаби асосли деб топилиб, аммо ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилган ҳолда 750000 сўмга қаноатлантирилган. Бироқ, хулоса қисмида эса даъво талабларининг ушбу қисми рад қилиниб, процессуал ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддасига кўра процессуал ҳуқуқ нормалари бузилиши ёки нотўғри қўлланиши, бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда суд низони ҳал қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, барвақт хулосага келганлиги сабабли, қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўришда суд юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиши, тарафлар ўртасида тузилган ипотека шартномаси шартларига ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келган ёки келмаганлигини аниқлаб, тўпланган далиллар йиғиндисига асосан низо хусусида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 7-сон






















Время: 0.0266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск