ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 11.01.2005 й. 15-0402/3339-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.01.2005 й.

N 15-0402/3339


(КЎЧИРМА)


Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.


Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг Қува филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Умаров Алимжон" де??он хўжалиги томонидан 3 млн. 200 минг сўм кредит олишда "Қуваавтошоҳбекати" МЧЖ кафиллик шартномаси билан жавобгарлик олганлиги сабабли кафилдан 3966954 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар - "Умаров Алимжон" де??он хўжалиги ва хўжалик ҳисобидаги "Қуваавтошоҳбекати" МЧЖдан солидар тартибда 3966954 сўм ундирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Қуваавтошоҳбекати" МЧЖ Олий хўжалик судига кассация шикояти бериб, биринчи ва апелляция инстанцияларининг қарорларини бекор қилиб, кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, иш билан боғлиқ суд чиқимларини "Умаров Алимжон" де??он хўжалигига юклатишни сўраган.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар - ТИФ Миллий банки Қува бўлими ва жавобгар - "Умаров Алимжон" де??он хўжалиги ўртасида 12 ойлик муддатга 3,4 млн. сўм маблағни йиллик 30 фоиз устама билан қайтариш шартларида кредит ажратиш ҳақида 2003 йил 25 мартда шартнома имзоланган. Шартноманинг 2.3-бандидан келиб чи??ан ҳолда кредитнинг 1 млн. сўми 2004 йил 20 январда, 1 млн. сўми 2004 йил 20 февралда, 1,4 млн. сўми 2004 йил 20 мартда қайтарилиши лозим бўлган. Кредит қорамол сотиб олиниши учун ажратилган.

Кредит қайтарилишини таъминлаш усули сифатида 2002 йил 25 декабрда тарафлар ўртасида уч томонлама кафиллик шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бандида кафил кредитор олдида қарздорнинг асосий қарз, фоизлар ва бошқа молиявий мажбуриятлардан юзага келган пул мажбуриятини тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида асосий кредит қарзи ва кредитнинг устама фоизлари ҳисобланиши масаласида низолар мавжуд эмас.

Ушбу шартномаларнинг шартларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50, 293-моддаларидан келиб чи??ан ҳолда биринчи инстанция суди асосли равишда жавобгарлардан солидар тартибда кредит ва унинг устама фоизларини ундирган. Бунда суд кафилнинг мулк шакли ўзгарганлиги уни кафиллик муносабати бўйича жавобгарликдан озод этишга асос бўла олмаслигини, корхона қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқ ва бурчлари янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтишини тўғри қайд этган.

Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди.

Кассация шикоятида корхона Давлат мулк қўмитаси Фарғона вилоят бошқармасининг 2001 йил 29 декабрдаги 7765-051-2-сонли буйруғига асосан давлат тасарруфидан чиқарилганлиги, яъни вилоятнинг олтита туманида мавжуд бўлган автошоҳбекатларнинг давлатга тегишли бўлган улушлари бирлаштирилиб, мазкур буйруқ асосида Фарғона вилоят "Минтақалараро автошоҳбекатлар бирлашмаси" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил этилганлиги ва корхонанинг 49 фоиз улуши меҳнат жамоасининг 16 нафар ходими ўртасида тақсимланганлиги, кафиллик шартномаси тузилиш вақтида корхонанинг мол-мулки улушли бўлганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 218-моддасига асосан мол-мулк иштирокчиларнинг келишуви билан тасарруф этилиши, 225-модда талабига кўра иштирокчилар биргаликдаги мол-мулкни тасарруф этиш хусусида битим тузишга ҳақли эканликлари, агарда бошқа мулқдор бу ҳақда билмаган ёки розилик бермаган бўлса, мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битим бошқа мулкдор талаби билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, мулкдорлар корхона раҳбари томонидан тузилган кафиллик шартномаси тузилганлигидан бехабар бўлганликлари кўрсатилиб, қарорларни бекор қилиш ва кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.

Жавобгарнинг келтирган мазкур важлари кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга асос бўла олмайди. Чунки кафиллик шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасидан келиб чи??ан ҳолда мол-мулкни тасарруф этиш, эгалик қилиш ёки ундан фойдаланишни белгиламайди. Аксинча, тарафлар, яъни қарздорнинг кредитор олдидаги пул ёки ашёвий мажбуриятларини бажариш юзасидан жавобгарликни ихтиёрий тартибда олиш шартларини белгилайди ва уни тартибга солади. Мазкур шартнома эса ушбу ҳолатда даъвогар учун қарздорга кредит ажратишга асос бўлган.

Судлов ҳайъати баён этилганлардан келиб чи??ан ҳолда, суд қарорларини бекор қилиш ёки уни ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 7-сон













Время: 0.0180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск