ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.12.2004 й. 23-0404/2138-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.12.2004 й.

N 23-0404/2138


(КЎЧИРМА)



Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.


Даъвогар - АТ "Ғалла банк" Чимбой филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамияти ва Қорақалпоғистон Республикаси товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси қошидаги "Залоговий фонд" ҳисобидан 11640000 сўм ундириб беришни ва кредит шартномасини бекор қилишни сўраган.

"Советник" адвокатлик бюроси Қорақалпоғистон Республикаси товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси қошидаги "Залоговий фонд" манфаатида жавобгарлар - АТ "Ғалла банк" Чимбой филиали ва "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2003 йил 10 октябрда тузилган кафиллик шартномасини бекор қилишни сўраган.

Хўжалик судининг 2004 йил 13 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, АТ "Ғалла банк" Чимбой филиали фойдасига жавобгарлар - "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамияти ва Қорақалпоғистон Республикаси товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси қошидаги "Залоговий фонд" ҳисобидан солидар тартибда 11640000 сўм ундирилган ва 2003 йил 2 октябрдаги кредит шартномаси бекор қилинган.

"Залоговий фонд" манфаатида берилган кафиллик шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарши даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Залоговий фонд" кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва қарорининг "Залоговий фонд"га тегишли қисмини бекор қилиб, даъво талабини "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан қаноатлантиришни ва "Залоговий фонд" берган қарши даъвони қаноатлантириб, кафиллик шартномасини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суднинг ҳал қилув қарори ва қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

АТ "Ғалла банк" Чимбой филиали ва "Тербенбес-Кос" МЧЖ ўртасида 2003 йил 2 октябрда 1-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан АТ "Ғалла банк" Чимбой филиали "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамиятига йигирма тўрт ой муддатга йиллик 30 фоиз устама билан 9700000 сўм кредит берган. Кредит маблағининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида кафил - "Залоговий фонд" билан 2003 йил 10 октябрь куни кафиллик шартномаси тузилган ва ушбу шартнома АТ "Ғалла банк" Чимбой филиали, "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамияти, "Залоговий фонд" ва кафилга хизмат кўрсатувчи АТ "Тадбиркорбанк" Қорақалпоғистон бўлими томонидан тасдиқланган. Кафиллик шартномасига асосан "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамияти АТ "Ғалла банк" Чимбой филиалидан олган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаган тақдирда "Залоговий фонд" "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамияти учун қайтарилмаган кредитни, унинг фоизлари ва бошқа мажбуриятларининг 11640000 сўмлик қисмини банкка тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши қайд этилган.

Мазкур Кодекснинг 293-моддасида қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар тартибда жавоб бериши таъкидланган.

Юқорида қайд этилган кредит шартномасининг 7.3-бандида қарздор мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлган 1-иловага мувофиқ кредитнинг фоизларини ва кредитнинг асосий суммасини қайтариши лозимлиги қайд этилган бўлса-да, қарздор шартноманинг ушбу банди шартларини бажармаган ва бунинг оқибатида қарздорлик пайдо бўлган.

Кафиллик шартномасининг 3.1-бандида кафил - "Залоговий фонд" кредитор - АТ "Ғалла банк" Чимбой филиали олдида қарздор - "Тербенбес-Кос" масъулияти чекланган жамиятининг 11640000 сўмлик мажбурияти юзасидан жавоб бериши қайд этилган.

Кредит шартномасининг 4.5-бандида банк кредит маблағлари ва ҳисобланган фоизлар белгиланган муддатларда қайтарилмаганда ундирувни қарздорнинг юқори ликвидли мол-мулкига ҳамда кредит таъминотига қаратиши мумкинлиги белгиланган.

Кафиллик шартномаси таҳлил қилинганда, у Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 26 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг кафиллик тўғрисидаги меъёрларини қўллаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида"ги 104-сонли қарори талаблари асосида расмийлаштирилгани маълум бўлди.

Судлов ҳайъати иш материалларидаги мониторинг далолатномалари билан олинган кредит маблағлари мақсадли ишлатилганлиги тасдиқланганлиги боис жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги тўғрисидаги важлари билан келиша олмайди.

Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати "Залоговий фонд"нинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 1-сон










Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск