ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.10.2004 й. 10-0408/5228-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.10.2004 й.

N 10-0408/5228


(КЎЧИРМА)



Банк томонидан кредитни қайтариш муддати келмасдан даъво тақдим этишганда суғурта агентлиги жавобгарликдан озод этилади.

Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Юнусобод филиали манфаатини кўзлаган ҳолда хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 14453340,6 сўмни қарздорнинг гаровга қўйилган мол-мулкидан, 14395642,7 сўмни эса, "Мадад" суғурта агентлигидан суғурта шартномасига асосан ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Зилола-Бону" хусусий фирмасининг гаровга қўйилган мол-мулкидан 28848983,3 сўм ундирилган. "Мадад" СА жавобгарликдан озод этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

"Зилола-Бону" хусусий фирмаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади:

иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Юнусобод филиали ва "Зилола-Бону" ХФ ўртасида 2003 йил 27 майда кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга 3 йил муддатга "Тико" автомобилларини сотиб олиш учун 35028744 сўм миқдорида кредит берилган.

Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк ва қарздор ўртасида 2003 йил 4 июнда гаров шартномаси тузилиб, у бўйича жавобгарга тегишли бешта "Тико" автомашинаси ва кредит маблағига олинадиган олтита "Тико" автомашинаси 24676969 сўмга баҳоланиб, гаровга қабул қилинган. Бундан ташқари, 2003 йил 9 июлда кредит суммасининг 49,9 фоизини ташкил қилувчи 17500000 сўмни суғурталаш бўйича 93-сонли суғурта шартномаси тузилган.

Қарздор томонидан кредит ва фоизлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли банк хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво суммасининг бир қисмини гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан, суғурталанган қисмини эса "Мадад" САдан ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари чуқур ўрганилиб, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга, ишдаги далил-исботларга ва томонларнинг важларига тўғри баҳо берилган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор томонидан кредит маблағини қайтариш режаси бир неча марта бузилиб, бизнес-режада белгиланган кўрсаткичларга эришилмаган. 11 та автомашинанинг эксплуатациясидан олинадиган кунлик тушум 143000 сўм деб белгиланган бўлса-да, амалда бир кунлик ўртача тушум 10000 сўмни ташкил этган ва кредитнинг қайтарилмаслиги хавфи туғилган. Банк томонидан қарздорга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин қарздор хўжалик-молиявий фаолиятини яхшилаш, кредит ва фоизларни ўз вақтида қайтариш чораларини кўрмаган. Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддаси 2-қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан оддин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Фуқаролик кодексининг 279-моддаси 1-қисмида эса, агар гаров билан таъминланган мажбуриятни қарздор ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Бундай ҳолатда даъвогарнинг қарз суммасини гаровга қўйилган мулк ҳисобидан ундириш тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланиб, даъво суд томонидан қонуний равишда қаноатлантирилган.

Қарздорнинг банк томонидан фоизлар ноқонуний равишда - 30 фоиз ўрнига 45 фоиз ҳисобланган, деган важи асоссиздир, чунки кредит шартномасининг 3.9-бандида кредитни қайтариш муддати бузилган ҳолларда муддати ўтган қарздорликка 45 фоиз устама ҳисобланиши белгиланган.

Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан "Мадад" суғурта агентлиги асосли равишда жавобгарликдан озод этилган деб ҳисоблайди, чунки тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 2.3-бандида кредит шартномасининг муддати тугагач, суғурта қилдирувчи шартномада белгиланган мажбуриятларини бажара олмаган тақдирда суғурта ҳодисаси юзага келиши белгиланган. Аммо, мазкур ҳолатда кредитни қайтариш муддати келмаган ва банк кредитни муддатидан олдин қайтариш тўғрисида даъво киритган. Шунинг учун суднинг "Мадад" САни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги хулосасини қонуний деб ҳисоблайди.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 4-сон












Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск