ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Божхона билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 10.01.2012 й. 12-1111/513-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.01.2012 й.

N 12-1111/513


(КЎЧИРМА)




Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган ёки божхона режими ўзгартирилаётган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа товарлар ва транспорт воситалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда божхона органига декларация топширилиши лозим


Наманган вилоят божхона бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) хўжалик судига мурожаат қилиб, "Оқ олтин" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасига (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) нисбатан товарларни эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган. Жамият зиммасига 2004 йил 15 мартдаги 1-TI-сонли контрактга асосан Наманган вилоятига олиб келинган умумий нархи 38620 евро бўлган 6 дона хона кондиционери, 1 дона нусха кўчирувчи техника, 6 дона музлатгич, 3 дона кир ювиш машинаси, 2 дона идиш ювиш машинаси, 4 дона рангли телевизор, 1 комплект саноат типидаги ошхона жиҳозларини эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштириш юклатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 28 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

2011 йил 5 майдаги суд ажрими билан ёзувдаги хато тузатилган.

Кассация шикоятида суд ҳужжатларини бекор қилиб, Бошқарманинг даъвосини рад этиб, Бошқарма томонидан олиб кетилган товарларни қайтариш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "Исковуттекс" қўшма корхонаси томонидан Ўзбекистон ҳудудига 2004 йил 15 мартдаги 1-ТI-сонли контрактга асосан умумий нархи 38620 евро бўлган 6 дона хона кондиционери, 1 дона нусха кўчирувчи техника, 6 дона музлатгич, 3 дона кир ювиш машинаси, 2 дона идиш ювиш машинаси, 4 дона рангли телевизор, 1 комплект саноат типидаги ошхона жиҳозлари олиб келиниб, божхона тўловларини тўламаганлик учун вақтинчалик сақлаш режимига қўйилган.

Наманган вилоят хўжалик судининг 2006 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан "Исковуттекс" қўшма корхонаси банкрот деб эътироф этилиб, тугатиш жараёнида тугатиш бошқарувчиси Бошқармага хат билан мурожаат қилиб, ушбу товарларни ўз омборида сақлаш ва ушбу ускуналарни эркин муомалага чиқариш (Им40) режимига расмийлаштирилгунга қадар ишлатмасликка кафолат берган.

Суднинг 2007 йил 4 июндаги ажримига асосан "Исковуттекс" қўшма корхонасига нисбатан банкротликка доир иш юритиш якунланиб, кредитор - ДАТ "Асака" банки олдидаги кредит қарздорлиги эвазига барча мол-мулклари, шунингдек божхонанинг вақтинчалик сақлаш режимида турган ускуналари ҳам ДАТ "Асака" банки балансига мулкий мажмуа сифатида 2007 йил 29 сентябрда топширилган.

ДАТ "Асака" банкининг мулкий мажмуаси ва 38620 евро бўлган товарлар божхонанинг вақтинча сақлаш режимида турган ускуналар билан биргаликда 2007 йил 28 декабрда Жамиятга сотилган.

Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси ва унга илова қилинган қабул қилиш ва топшириш далолатномасидан кўринишича, 38620 евро бўлган товарлар божхонанинг вақтинчалик сақлаш режимида турганлиги қайд этилган.

Жамият шартнома тузишда ушбу ҳолатга эътироз билдирмасдан, шартномани имзолаган ва мажмуани қабул қилиб олган.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 89-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган ёки божхона режими ўзгартирилаётган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа товарлар ва транспорт воситалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда божхона органига декларация топширилиши лозим.

Шунингдек, иш ҳужжатларидаги Жамият томонидан ушбу товарларни эркин муомалага чиқариш учун Бошқармага мурожаат қилинганлиги ва Бошқарма томонидан товарларни эркин муомалага чиқариш учун декларация расмийлаштириш лозимлиги ҳақидаги ёзишмалар билан Жамият қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини тўлаб бериш ва товарларни эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштириш чораларини кўриши мумкинлиги ўз исботини топган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлантириб, асосли ва тўғри хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси",

2013 й., 6-сон







Время: 0.0305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск