ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Божхона билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.03.2010 й. 20-0902/13714-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.03.2010 й.

N 20-0902/13714


(КЎЧИРМА)




Агар товарнинг божхона қийматини бошқа усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарларнинг божхона қиймати божхона органида мавжуд бўлган нархларга доир ахборот асосида белгиланади


Бухоро вилоят прокуратураси "ROSTEXSTROY" масъулияти чекланган жамияти манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, Бухоро вилоят божхона бошқармасидан 4545592,82 сўм ортиқча тўланган божхона тўловларини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 27 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "ROSTEXSTROY" масъулияти чекланган жамияти 2009 йил 30 апрелдаги 09/38-сонли шартномага асосан Туркия Республикасининг "BERSA TEKSTIL VE KIMYA SANAYI LTD" компаниясидан 21030 т. "пигмент" ва "берколин" маҳсулотларини 25680 АҚШ долларига сотиб олиб, 2009 йилнинг июлида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келган.

"ROSTEXSTROY" масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган ушбу маҳсулотларнинг қийматини шартномада белгиланган нархларда ҳисоблаб, божхона декларацияларини божхона органига тақдим қилган. Аммо, божхона органи маҳсулотлар учун божхона қийматини резерв усулда белгилашни талаб қилган ва даъвогар маҳсулотни қисқа муддатларда божхонадан ўтказиш учун давлат божхона хизмати органи белгилаган сумма ҳисобидан божхона тўловини тўлашга мажбур бўлган.

Олиб келинган маҳсулотлар учун божхона тўловларини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 13 январда 390-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича" Йўриқнома 2.1-бандининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган олтинчи усул, яъни резерв усулидан фойдаланилган.

Лекин, "Бож тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида агар товарнинг божхона қийматини бошқа усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарларнинг божхона қиймати божхона органида мавжуд бўлган нархларга доир ахборот асосида белгиланиши кўрсатилган.

Юқорида қайд этилган Йўриқноманинг 2.6-бандида олтинчи усул резерв усул ҳисобланиши, у божхона қийматини белгилаш учун бундан олдинги усуллардан ҳеч бирини қўллаб бўлмаганида қўлланилиши қайд этилган.

Демак, божхона органи даъвогар томонидан олиб келинган маҳсулотларнинг божхона қийматини олтинчи усул бўйича ҳисоблаб, даъвогардан 4545592,82 сўм ортиқча божхона тўлови ундирган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак бўлса-да, божхона органи олиб келинган товарлар қийматини олтинчи усулдан олдинги усуллар бўйича ҳисоблаш мумкин эмаслигини исботлаб бермаган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвони тўғри қаноатлантирган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 12-сон
























Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск