язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Божхона билан боғлик масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 20.10.2009 й. 15-09-09/17360-сон Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.10.2009 й.

N 15-09-09/17360


(КЎЧИРМА)




Зарур бўлганида, юк чиқариб юборилганидан сўнг божхона органлари божхона қиймати миқдорини аниқлаш мақсадида текшириш ўтказиши мумкин


Якка тартибдага тадбиркор Ш.Файзиматов хўжалик судига мурожаат қилиб, Фарғона вилоят божхона бошқармасининг 3864550 сўм ундириш ҳақида 2009 йил 18 июндаги 29-сонли инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топишни, Фарғона вилоят божхона бошқармаси ва Фарғона вилоят молия бошқармасидан инкассо топшириқномасига асосан ундириб олинган 724000 сўм, ортиқча ўтказилган 550000 сўм ва 5000 сўм почта харажатларини ундиришни сўраган.

Низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар даъво предметини ўзгартириб, Фарғона вилоят божхона бошқармасидан ортиқча ўтказилган 2364804 сўм, инкассо топшириқномасига асосан ундириб олинган 724000 сўм ундиришни, 2009 йил 18 июндаги 29-сонли инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган, шунингдек Давлат божхона қўмитасига хусусий ажрим юборилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, якка тартибдаги тадбиркор Ш.Файзиматов томонидан Корея Республикасидан олиб келинган 3 дона "HYUNDAI AVANTE" русумли автомашиналарнинг ҳар бирига 14729 АҚШ доллари божхона қиймати белгиланиб, эркин муомала режимига чиқариш учун божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор Ш.Файзиматов томонидан Бирлашган Араб Амирликларидан олиб келинган 2 дона "ТОYОТА COROLLA" русумли автомашиналарнинг ҳар бирига 15182 АҚШ доллари божхона қиймати белгиланиб, эркин муомала режимига чиқариш учун божхона юк декларациялари расмийлаштирилган. Расмийлаштирилган декларациялар божхона органи томонидан қабул қилиб олинган ҳамда автомашиналарнинг чиқарилишига рухсат берилган.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона юк декларациялари ўрганилганда, уларда божхона қийматлари кам кўрсатилганлиги, бунинг натижасида эса давлат бюджетига 3864550 сўм божхона тўловлари кам ундирилганлиги аниқланган ҳамда божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Тадбиркор томонидан божхона тўловлари ихтиёрий равишда амалга оширилмаганлиги сабабли божхона органи томонидан унинг банкдаги ҳисоб рақамига 2009 йил 18 июнда 29-сонли инкассо топшириқномаси қўйилган.

Бундан норози бўлган тадбиркор Фарғона вилоят божхона бошқармасидан ортиқча ўтказилган 2364804 сўм, инкассо топшириқномасига асосан ундириб олинган 724000 сўмни ундиришни ҳамда қўйилган инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 13 январда 390-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича" Йўриқноманинг 9.1-бандига мувофиқ зарур бўлганида, юк чиқариб юборилганидан сўнг божхона органлари божхона қиймати миқдорини аниқлаш мақсадида текшириш ўтказиши мумкин. Текшириш натижаларига кўра божхона қиймати қайта ҳисоб-китоб қилиниши, шунингдек божхона тўловларининг яна тўланиши лозим бўлган суммаси аниқланиши ва уларнинг ундирилиши ёки қайтарилиши амалга оширилиши мумкин.

Даъвогар томонидан олиб келинган автотранспорт воситаларининг божхона юк декларациялари расмийлаштирувини амалга оширган "Юлинтер" хусусий корхонаси томонидан олиб келинган автотранспорт воситаларининг божхона қийматини белгилашда Ўзбекистон Республикаси "Бож тарифи тўғрисида"ги Қонуни ва юқоридаги Йўриқнома талаблари нотўғри қўлланилган.

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор Ш.Файзиматов томонидан Корея Республикасидан олиб келинган автомашиналарнинг ҳар бирига 14729 АҚШ доллари, Бирлашган Араб Амирликларидан олиб келинган автомашиналарнинг ҳар бирига 15182 АҚШ долларида божхона қиймати белгиланган. Бироқ, божхона органи маълумотлар базасида "HYUNDAI AVANTE" русумли автомашиналарнинг республикада ўртача божхона қиймати 16000 АҚШ доллари миқдорида, "ТОYОТА COROLLA" русумли автомашиналарнинг республикада ўртача божхона қиймати 15805 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона юк декларациялари учун давлат бюджетига 3864550 сўм божхона тўловлари кам тўланганлиги ҳолати ўз исботини топган.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони тўғри рад этган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 10-сон