ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.04.2015 й. 15-1404/21835-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.04.2015 й.

N 15-1404/21835


(КЎЧИРМА)




Агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигини аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилади ва янги қарор қабул қилади


Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда - ДСИ деб юритилади) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, “Фарғона олтин водий навкари” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда - жамият деб юритилади) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 11 588 088 сўм ва 119-моддасига асосан 8 072 625 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2015 йил 15 январдаги ҳал қилув қарори билан ДСИнинг арз қилган талаблари қисман қаноатлантирилган. Жамиятга нисбатан Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 48 380 сўм миқдорда ва 119-моддаси иккинчи қисмига асосан 8 072 625 сўм миқдорда молиявий жарима қўлланилган. Арз қилинган талабнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Кассация шикоятида жамият раҳбари томонидан банк муассасасига топширилган пул тушуми тўғрисидаги маълумотни олиш имкони бўлмаганлиги ҳамда жамият томонидан сарф қилинган чипталардан тушган маблағларнинг ўз вақтида банк муассасасига топширилиши бўйича текшириш имкони бўлмаганлиги сабабли қўшимча солиштирма орқали аниқлик киритилиб расмийлаштирилиши тўғрисида ЁЙ-0002729-сонли текшириш далолатномасининг 3-бетида кўрсатилиб ўтилганлиги ва бунга асосан солиштирма баённома тузилганлиги, шунингдек жамият мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси, солиқ солинадиган объетларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, тўлов интизомини бузиш бўйича маъмурий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисида важлар судлар томонидан инобатга олинмаганлиги кўрсатилиб, суд қарорларини бекор қилиб, аризада кўрсатилган талабини қаноатлантириш сўралган.

Кассация протестида, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ ўрганилмасдан аризани қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Фарғона вилоят Фарғона шаҳар ҳудудий комиссиясининг 2014 йил 16 сентябрдаги 06-70-сонли рухсати, ДСИнинг 2014 йил 17 сентябрдаги 995-хс-сонли буйруғига асосан жамиятга қарашли транспорт хизмати кўрсатиш шохобчаларида амалдаги қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилган ва текширув натижалари юзасидан далолатнома тузилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур текширувда жамиятнинг Фарғона шаҳри, Аэропорт кўчаси, 11-уйда жойлашган шохобча ғазнасида 9 009 000 сўм нақд пул маблағлари мавжудлиги, ушбу шохобчада банк тўлов терминали ўрнатилмаганлиги, жамиятга тегишли бўлган транспорт воситаларида транспорт хизмати кўрсатганлиги ва йўловчиларга чипта берилмаганлиги аниқланган. Бундан ташқари, жамият раҳбари томонидан банк муассасасига топширилган пул тушуми тўғрисидаги маълумотни олиш имкони бўлмаганлиги ҳамда жамият томонидан сарф қилинган чипталардан тушган маблағларнинг ўз вақтида банк муассасига топширилиши бўйича текшириш имкони бўлмаганлиги сабабли қўшимча солиштирма орқали аниқлик киритилиши тўғрисида текшириш далолатномасида кўрсатиб ўтилганлиги, жамиятдан олинган маълумотномага асосан жами сарф қилинган чипталар суммаси 5 867 262 000 сўмдан банк муассасасига топширилган 5 809 563 456 сўм нақд пул маблағлари солиштирилганда 57 698 544 сўм нақд пул маблағи банк муассасасига топширилмаганлиги аниқланган. Шунингдек жамият ҳайдовчилари томонидан йўловчиларга жами бўлиб 241 900 сўмлик бир марталик йўл чипталари берилмаган ҳолда фаолият кўрсатиб келаётганлиги аниқланган.

Текширув натижалари юзасидан ДСИнинг 2014 йил 6 октябрдаги 04-1436-сонли қарорига асосан жамиятга нисбатан Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 11 588 088,8 сўм ва 119-моддасига асосан 8 072 625 сўмдан 10 763 500 сўмгача бўлган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган. Қўлланилган молиявий жарима суммаси жамият томонидан ихтиёрий тўланмагач, ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, жамиятга нисбатан юқорида қайд этилган молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2015 йил 15 январдаги ҳал қилув қарори билан ДСИнинг арз қилган талаблари қисман қаноатлантирилган. Жамиятга нисбатан Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 48 380 сўм миқдорда ва 119-моддасига асосан 8 072 625 сўм миқдорда молиявий жарима қўлланилган. Арз қилинган талабнинг 57 698 544 сўмнинг 20 % миқдорида Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 11 539 708,8 сўм молиявий жарима қўллаш қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Биринчи инстанция суди текширувчиларнинг жавобгар томонидан 57 698 544 сўм пул маблағи банк кассасига кам топширилганлиги тўғрисидаги маълумотни текшириш куни эмас, балки 2014 йил 25 сентябрь куни жамиятдан ва унга хизмат кўрсатувчи банкдан олинганлиги сабабли арз қилинган талабнинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этган, бироқ текшириш далолатномасида ушбу ҳолат текшириш куни олиш имкони бўлмаганлиги, кейинчалик бу ҳақда қўшимча солиштирма орқали аниқлик киритилиши ҳақида кўрсатилганлигини инобатга олмаган. Шунингдек иш ҳужжатларида ДСИнинг 2014 йил 7 октябрдаги 08-1436-сонли қарори билан жамият раҳбари ва ҳисобчисига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ҳамда 175-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Ушбу қарор устидан шикоят қилинмаган ва жамият томонидан тўловлар амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги “Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 210-сонли қарорининг 38.2-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги “Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1504-сонли Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларининг ҳар куни банк муассасаларига топширилмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади, деб тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кассация инстанциясида ишларни кўришида Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида”ги 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорининг 15-бандида, агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигини аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилади ва янги қарор қабул қилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестни қисман қаноатлантириб, суд қарорларини ўзгартиришни, жамиятга Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан қўлланилган 48 380 сўмни, 11 588 088 сўмга ўзгартиришни лозим топади. Шунингдек, жамият ҳисобидан ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 538 175 сўм давлат божини республика бюджетига, 7 000 сўм почта харажатини ДСИ фойдасига, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини Олий хўжалик судининг депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топди.
































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск