ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 05.02.2013 й. 14-1211/16538-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.02.2013 й.

N 14-1211/16538


(КЎЧИРМА)




Барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади


"Trans-Sputnik" фирмаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2012 йил 6 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларига кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 2012 йил 3 мартдаги 06-1/2-014-сонли рухсатномаси, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2012 йил 3 мартдаги 142-хс-сонли буйруғига асосан "Trans-Sputnik" фирмасида текшириш ўтказилган.

Текширишда фирма томонидан хизмат кўрсатишдан тушган 194349478 сўм пул маблағлари банкка топширилмасдан бошқа мақсадларда ишлатиб юборилганлиги аниқланган.

Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2012 йил 6 августдаги қарори билан фирмага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 194349478 сўм молиявий жарима ҳисобланиб, уни ихтиёрий тўлаш ҳақида талабнома берилган.

Бундан норози бўлган "Trans-Sputnik" фирмаси давлат солиқ хизмати органининг ушбу қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, кирим қилинмаган товарларни caқлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ, барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори 38.2-бандининг иккинчи қисмида тушунтириш берилган.

"Trans-Sputnik" фирмаси 2010 йилдан текшириш кунига қадар хизмат кўрсатишдан тушган 194349478 сўм пул тушумини банкка топширмасдан бошқа мақсадларда ишлатиб юборган.

Баён этилган ҳолат текширишга оид ҳужжатлар, жумладан текшириш далолатномаси, фирма таъсисчиси, раҳбари ва кассирнинг воқеа жойида берган тушунтириш хатлари, давлат солиқ хизмати органининг текшириш натижаларини кўриб чиқиш баённомаси, текшириш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ва бошқа ҳужжатлар билан исботланган.

Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланиб, иш ҳолатларига мувофиқ хулоса қилиниб, арз қилинган талабни қаноатлантириш асосли равишда рад этилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 6-сон



Время: 0.0031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск